Улар эътибор ва бахтдан масрур

Айни пайтда вилоятимиз бўйлаб "Янги Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбир иштирокчилари Пастдарғом туманининг Янги ҳаёт массивидан ижтимоий аҳволи оғир, фарзандларини меҳрибонлик уйларига топширган, бошпанасиз  аёлларга, ҳашар йўли билан  қурилган 44 та уй бўлишди.
Тарғибот гуруҳи иштирокчилари учрашув давомида хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбатлар ўтказиб, ўз ижод намуналаридан бахраманд қилишди. Шунингдек, ушбу хонадонда яшовчи болажонлар ҳам ўзлари ёд олган шеърларидан намуналар айтишди. Уларга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан тирли хил бадиий китоблар совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мўжазгина 44 хонадон ўз эгаларига топширилгач, Пастдарғом туманидаги ижтимоий аҳволи оғирлиги сабаб фарзанларини меҳрибонлик уйларига топширган, шароити оғир бошпанасиз 44 та оила  уйли бўлганди. Агар рақамларда қаралса, 10 нафар чин етим, ижтимоий аҳволи оғирлиги сабаб фарзанларини меҳрибонлик уйларига топширган 20 нафар аёл ва уларнинг 43 нафар фарзанди ҳамда 14 нафар боқувчисини йўқотган аёл ва уларнинг 21 нафар фарзанди уйли бўлиб,  жондан азиз фарзандларини ўз бағрига қайтариб олганди.  Бугунги кунда 100 нафардан зиёд фуқаронинг бошпанасизликдан чекаётган изтироблари барҳам топиб, бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM