Янгисаноатлик  Маъмуржон Муҳаммадиев нима учун бозордан мева ва сабзавот маҳсулотларини сотиб олмайди?

Халқимизда шундай ажойиб бир одат борки: ҳар доим дуога қўл очилганда яратгандан юртимиз ободлиги дастурхонимиз тўкин сочинлигини сўраб дуо қилинади. Албатта, бунда ҳикман кўп. 

Дарҳақиқат бугун юрт ободлиги, дастурхонимизнинг тўкин-сочинлиги юртбошимиз томонидан олиб борилаётган халқчил сиёсатининг муҳим қисмларидан бири. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳалққа қилган мурожаатларида, вилоятларга уюштирилган ташрифлари давомида ҳар бир фуқаро хонадонини тоза озода сақлаш, маҳалла ободлиги, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриши зарурлигини таъкидлайди ва ушбу ташаббус ижроси жойларда ўз самарасини бермоқда. 

Пастдарғом туманида ҳам бу борада бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ташаббуси билан 2021 йил тажриба сифатида Самарқанд – Жума – Каттақўрғон йўлининг 22 километр қисмида тажриба сифатида томчилатиб суғориш усулида кан гули экилиб, гулзорга айлантирилганди. Жорий йил ушбу тажриба тумандаги маҳаллалардан тортиб, аҳоли хонадонларигача кириб борди. 

Жумладан, Янги Саноат маҳалласида яшовчи Маъмуржон Муҳаммадиев ҳам ўзига тегишли 8 сотих томорқасида унумли фойдаланиб, йилига 2 марта ҳосил олади. Хонадоннинг киравериши гулзорга айлантирилган. Бу эса хонадонга ўзгача файз бағишлаб турибди.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик-чи, нега Президентимиз ердан, хусусан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида бот-бот сўз юритаяпти? Аввало, сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимизни истаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечиришини хоҳлаяпти. Ҳар бир хонадон саранжом-саришта бўлишни, маҳалла гулзорга айланиб, унинг ифори анқиб туришишини истаяпти.

Азиз пастдарғомликлар Сизлардан ҳам ҳонадонини тоза озода сақлаш гулу-гулзорга айлантириш, томорқангиздан унумли фойдаланиншингизни сўраб қоламиз.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM