ПАСТДАРҒОМДА ИККИ НАФАР ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ОТА “LACETTI”СИНИ РАСМИЙЛАШТИРИБ БЕРДИ

Пастдарғом туманида фарзандлари учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота муаммони ўзгача усулда ҳал қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 2019 йил 30 сентябрдаги қарорига асосан отадан икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги оқибатида алиментдан қарздорлик вужудга келган.

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими ходимлари фарзандлари учун алимент тўламай юрган отага ҳуқуқий тушунтиришлар берган. Улар қарздорлик бартараф этилмаса, ота маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган.

Муаммони ечиши кераклигини яхши тушунган Ш.Х. фарзандлари 18 ёшга тўлгунча бўлган алимент қарзидан бир зумда қутулди. У алимент тўлови ўрнига ундирувчига ўз номидаги “Lassetti” машинасини таклиф қилди.

Ф.Э. таклифни қабул қилгач, машина унинг номига ўтказиб берилди. Шунинг билан ижро ҳужжати амалда таъминланди.

Шоҳруҳ ТИМИРОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM