Пастдарғом тумани прокурори Юлдашев Жасур Абдираимовичнинг ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича туманимиз аҳолисига йўллаган МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум, ҳурматли Пастдарғом тумани аҳолиси!
Барчангизга маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва юксалиш даражаси аҳоли осойишталиги ва хавфсиз ҳаётини ҳамда жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш самарадорлиги билан баҳоланади.
Ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу ислоҳотларнинг туб моҳияти аввало инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Муҳтарам Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Сиз азизларни жиноятлардан жабрланиб қолиш эҳтимолингизни олдини олиш мақсадида туманимиздаги криминоген вазият юзасидан мазкур мурожаатимни йўлламоқдаман.
Бу борада “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишни ўз ичига олган кенг кўламли “концепция” ҳаётга татбиқ этилган.
Унга кўра, “Маҳалла еттилиги”нинг маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш борасида аниқ вазифалари белгилаб берилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги кучайтирилди.
Энг асосийси, бу соҳа ҳуқуқбузарликлар оқибати билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш зарурлиги ҳақидаги муҳим ҳаётий сиёсий тамойил асосида ислоҳ қилинмоқда.
Ҳурматли фуқаролар !
Туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш
ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича жорий йилнинг ўтган даврида муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш
ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати атрофлича ўрганилиб, халқ депутатлари Кенгашининг қўшма йиғилишларида танқидий муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Жиноятларнинг сони ошган айрим маҳаллаларда жиноят содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитлар ўрганилиб, ҳар бир жиноят тури бўйича уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
Шунга қарамасдан, жорий йилнинг октябрь ойида туманда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ўтган ойга нисбатан
36,3 (386-526) фоизга ошган.
Амалга оширилган профилактик чора тадбирлар натижасида номусга тегиш 12 фоизга (7-8), жами йўл транспорт ҳодисалари
8 фоизга (60-65), маст ҳолда содир қилинган жиноятлар
28 фоизга (10-14), ишсизлар томонидан содир қилинган жиноятлар 67 фоизга (5-15) камайишига эришилган бўлса, экстримизм билан боғлиқ жиноят биронта ҳам содир этилмади.
Ёки, тумандаги 100 та маҳаллалардан 8 таси “қизил”,
53 таси “сариқ”, 39 таси “яшил” тоифага киритилган.
Қизил маҳаллалардан 3 та маҳалла сариқ маҳаллага ўтиб, криминоген вазияти яхшиланди.
Бундан ташқари, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир қилинган жиноятлар 177 фоизга ошди ва ошиб боришда шиддат билан давом этиб, янги усуллар қўлланилмоқда.
Шу сабабли, интернет ижтимоий тармоғи орқали ҳамда бевосита профилактика чора тадбирларни амалга тоширувчи субъектлар орқали бу турдаги жиноятларни олдини олиш борасида ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий савотхонлигини ошириш борасида доимий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шунингдек, ўтган даврда тумандаги 106 нафар ёшлар томонидан 114 та жиноятлар содир этилди.
Жиноят содир этган 106 нафар ёшларнинг 11 нафарини хотин қизлар, 2 нафарини судланганлар, 5 нафари бандлиги таъминланмаган ёшларни ташкил этиб, 7 нафари маст ҳолатда,
34 нафари эса гуруҳ таркибида жиноят содир қилишган.
Эътиборли жихати тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг фуқароларнинг муомила маданиятига риоя қилмаслиги, оилада меҳр-муҳаббатни, ўзидан ёши катталарни ҳамда бир-бирини ҳурмат қилмаслиги ва қонунларга бўйсунмаслиги сабаб бўлмоқда.
Азиз ҳамтуманлар, туман ҳудудида содир этилаётган жиноятларни олдини олишда олиб борилаётган профилактик ишларга эътиборсиз бўлманг, ушбу тадбирларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан ёрдамингизни аяманг, қонунларга риоя қилинг.




