Пастдарғомда рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият бошлади

Image_tadbir: 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Пастдарғом тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган  «Рақамли технологиялар ўқув маркази» ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, туман ҳокимининг ўринбосари М.Санақулова соҳага тегишли корхона ва ташкилот вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Мазкур марказ замонавий компьютер техника билан жиҳозланган бўлиб, унда туман ёшларини рақамли технологиялар, замонавий компьютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш, робототехника асосларини ўргатиш бўйича курслар ташкиллаштириш ва ўқитиш кўзда тутилган.

— Бугун жамият тараққиётини ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Табиийки, соҳа бўйича етук мутахассислар тайёрлаш тизимини ҳам давр талабига ҳамқадам тарзда такомиллаштириб бориш вазифаси қўйилмоқда, — дейди Д.Хўжамбердиев. — Барча жабҳаларда рақамли технологиялар жадал татбиқ этилаётган бугунги кунда бу масалада фақат олий ва махсус ўқув юртларига суяниб қолмасдан, мутахассислар тайёрлашнинг интенсив, инновацион усулларидан ҳам кенг фойдаланиш тақозо этилмоқда.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM