ЭЪЛОН

КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАР, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ, ЮРИДИК ШАХСЛАР, ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРИ, НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ (ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ИЖТИМОИЙ ФОНДЛАР, НОДАВЛАТ МУАССАСАЛАР, ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ВА ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТЛАРИ (ХУЖМШ) ДАН ТАШҚАРИ), РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

 

1-КВ shakli (йиллик) Микрофирма ва кичик корхонанинг 2019 йил учун ҳисоботини 2020 йилнинг 26 февралидан кечиктирмай, хато ва камчиликларсиз eStat 3.0 тизими орқали электрон кўринишда тақдим этишларингизни эслатамиз.

Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхона ва ташкилотлар  2020 йилнинг 26 мартидан кечиктирмасдан.

1-FX shakli (йиллик) Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2019 йил ҳисоботи 2020 йил 25 февралдан кечиктирмасдан.

1-Mehnat shakli (йиллик) 2019 йил учун меҳнат ҳисоботи 2020 йил 31 январдан кечиктирмасдан.

1-Notijorat shakli (йиллик) Нотижорат ташкилотларнинг фаолияти тўғрисида 2019 йил учун ҳисоботи.

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Тақдим этиладиган ҳисобот турларини www.samstat.uz сайтининг КТЯДР саҳифасида асосий фаолият тури ва Қўмитанинг www.stat.uz (“Асосий саҳифаси”да “Хизматлар” саҳифасининг “шакллар рўйхати”) расмий веб-сайтларидан олишингиз ҳамда барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда интернет орқали жўнатишингиз сўралади.

        Ҳурматли тадбиркор! Ҳисоботни ўз вақтида жўнатишни унутманг. Сизга яратилган имкониятдан фойдаланинг. Вақтингизни қадрланг.

Электрон ҳисобот – қулай, тезкор ва самарали.

Мурожаат учун телефонлар: 465-25-09, 235-45-90   

 

Пастдарғом туман статистика бўлими

Image_elon: 
2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM