Пастдаргомда профилактика тадбирлари давом этмоқда

ДХХ вакили С.Муҳаммадиев ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши тезкор профилактик тадбирларини ўтказиш ва ушбу соҳада содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, ёшлар ўртасида ушбу иллатларнинг тарқалишига қарши курашиш тўғрисида фикрларини билдириб, бундай иллатларга қарши курашда ёшларни китобга қизиқтириш, уларни қизиқтирган тўгарак, фан, касб ва спорт йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ф.Яхшиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси тўғрисида батафсил тўхталиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилган имкониятлар алоҳида санаб ўтди, “Салим ота” жомеъ масжиди имоми Л.Ҳожиқурбонов эса маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремизм ва терроризмни олдини олиш, аҳоли орасида бундай кучларнинг қўпорувчилик ҳаракатларидан огоҳликни ошириш, ҳамда қарши курашиш, гиёҳвандликнинг тарқалишини барвақт олдини олиш, наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш бугунги ёш авлоднинг энг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади.

Пастдарғом тумани 33-, 74-, 80-, 82-мактабларда 2019 йил 6-март куни “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, гиёҳвандлик, одам савдоси ҳамда диний экстремизм ва терроризм каби иллатларга қарши кураш тўғрисида” навбатдаги профилактика тадбирлари бўлиб ўтди. 33-, 74-мактаблардаги тадбирларда сўзга чиққан ДХХ вакили С.Муҳаммадиев ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши тезкор профилактик тадбирларини ўтказиш ва ушбу соҳада содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, ёшлар ўртасида ушбу иллатларнинг тарқалишига қарши курашиш тўғрисида фикрларини билдириб, бундай иллатларга қарши курашда ёшларни китобга қизиқтириш, уларни қизиқтирган тўгарак, фан, касб ва спорт йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ф.Яхшиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси тўғрисида батафсил тўхталиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратилган имкониятлар алоҳида санаб ўтди, “Салим ота” жомеъ масжиди имоми Л.Ҳожиқурбонов эса маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремизм ва терроризмни олдини олиш, аҳоли орасида бундай кучларнинг қўпорувчилик ҳаракатларидан огоҳликни ошириш, ҳамда қарши курашиш, гиёҳвандликнинг тарқалишини барвақт олдини олиш, наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш бугунги ёш авлоднинг энг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади.

80-, 82-мактаблардаги тадбирларда сўзга чиққан ДХХ вакили А.Исаев ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши тезкор профилактик тадбирларини ўтказиш ва ушбу соҳада содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, ёшлар ўртасида ушбу иллатларнинг тарқалишига қарши курашиш тўғрисида фикрларини билдирди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси В.Журақулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси тўғрисида батафсил тўхталди,  “Мир Саид Барака” жомеъ масжиди имоми А.Юлдошев эса маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремизм ва терроризмни олдини олиш, аҳоли орасида бундай кучларнинг қўпорувчилик ҳаракатларидан огоҳликни ошириш, ҳамда қарши курашиш, гиёҳвандликнинг тарқалишини барвақт олдини олиш, наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш бугунги ёш авлоднинг энг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади. Тадбирда мактаб раҳбариятлари ва 450 нафардан ортиқ ўқувчи – ёшлар ва фуқаролар иштирок этдилар. Шунингдек, СТРда суратга олинган “Адашганлар” ҳужжатли фильми намойиш қилинди.

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM