Ёшларга кўмак лойиҳаси амалда

Ижтимоий-иқтисодий ночор оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида ўтган йили декабрь ойида 15 кун “Ёш оилаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги” лойиҳаси доирасида тумандаги бир қанча маҳаллалардаги ёш оилаларнинг муаммолари ўрганилганди. Мутасадди ташкилотлар томонидан муаммолар хусусиятига қараб бартараф этилди. Ҳал этилмаган масалалар бўйича “Йўл харита”сига кўра, республика ишчи гуруҳи томонидан назоратга олинган масала – 5 нафар фуқарога тикув машинаси, 6 нафар имконияти чекланганларга ногиронлик аравачаси тақдим этилиши кўзда тутилган эди.

2 март куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси А.Аслонов бошчилигида 4 нафар ёш қизларга тикув машинаси, 5 нафар жисмоний имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари ҳамда китоблар тақдим этилди.
Тадбирда иштирок этолмаган Тарариқлик Баҳром Ўткировнинг уйига ногиронлик аравачиси етказиб берилди. Худди шундай, Болтали маҳалласидан Хурсановй Ҳакимова ҳам хонадонига ташриф буюрган меҳмонлардан тикув машинаси ва китобларни қабул қилиб олди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари Э.Бердиев ва З.Ишмуродовалар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

       

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM