Туман ҳокимлигининг вазифалари ва функсиялари

Туман ҳокими

Туманнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари олдида хисобдордир;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

- жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка карши кураш, фуқароларниш хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради. Табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулотда холларда тегишли ишларни ташкил этади;

- туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир хисоботларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига тақдим этади;

- ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини тегишли тартибда лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларини халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади;

- ҳокимлик бўлимлари раҳбарларини ва масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

- вилоят ҳокимлиги билан келишилган холда туман ҳокимлиги бўлим, бошқарма бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилинган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;

- қўйи турувчи бўлим, бошқармаларнинг тайёрлаган қарорларини агар улар Ўзбекистон Республикасининг Крнституциясига, Қонунларига, Олий Мажлис, Республика Президента, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига зид булса, бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

- раҳбарлари халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган булинмаларнинг ишини назорат қилади;

- халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул килган қарор ва фармойишларни бажармаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

- давлат мукофотига номзодлар танлайди ва вилоят ҳокимлигига тавсия этади;

- вилоятда, Республикада ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш куради;

- аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари ариза ва таклифларини қараб чиқади;

- режалаштириш, бюджет, молия, хисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, муассасалар ва ташкилотлар билан хамжихатлик қилиш, қишлоқ хужалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни мухофаза қилиш, қурилиш, транспорт, алока, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-таргибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш сохасида қонун ҳужжатларида уз ваколатига берилган бошқа масалаларни хам хал этади;

- ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги қонунлар доирасида тумандаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хўжаликлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йигинлари шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади;

- заруратга қараб, аммо бир йилда камида икки марта Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади. Кенгаш ҳужжатларига имзо қуяди ва тасдиқлайди.

- иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта Халқ депутатлари туман Кенгашига хисобот беради;

- ўзига берилган ваколат ва амалдаги Қонунлар доирасида бошқа масалаларни хал этади;           •

- туман ҳокимлиги тўзимидаги ташкилий-назорат, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари, умумий бўлим ҳамда туман ҳокимлиги юриста фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Туман ҳокимлигида молиявий ишлар билан боглик бўлган барча ҳужжатларга имзо чекади.

Қўйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

-туман прокуратураси;

-туман ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи;

-туман ҳокимлиги Ички ишлар бўлими;

- Иштихон тумани Жиноят ишлари бўйича суди;

-Иштихон туманлараро Фуқаролик ишлари бўйича суди;

-туман ҳокимлиги мудофаа ишлари бўлими;

-туман Давлат солиқ инспекцияси;

-туман прокуратураси ҳузуридаги Солиқка ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими;

-вояга етмаганлар ишлари бўйича туман комиссиясига раислик қилади;

-туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

-«Иштихон» МТП акционерлик жамияти;

-«Митан» МТП  МЧЖ;

-«Қишлоқхўжаликкимё» Иштихон туман филиали;

-ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди;

-«Митан пахта заводи» хиссадорлик жамияти;

-фермер хўжаликлари уюшмаси туман филиали;

-«Иштихон Пилла» маъсулияти чекланган жамият;

-туман табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

-туман ветеринария бўлими;

-туман ветеринария лабораторияси;

-туман «Давтехназорат» инспекцияси;

-туман Ўрмон хўжалиги бўлими;

-туман «Давуруг» маркази;

-халқаро «Экосан» жамғармаси туман бўлими;

-туман дон қабул қилиш манзили;

-туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати;

-туман ҳокимлиги Фавқулодда вазиятлар комиссияси;

-«Иштихон-Муроб» сувдан фойдаланиш жамияти;

-тумандаги барча сувдан фойдаланиш уюшмаси

-«Ўзқишлоқхўжаликмашҳолдинг» туман филиали;

-туман «Агрохимлаборатория»си;

-Давлат мукофотлари ва туман ҳокими фаҳрий ёрлиги билан тақдирлашга доир ишлар билан шуғулланиш комиссияси;

-тумандаги барча ММТП МЧЖ лари;

-тумандаги агрофирмалари;

-Нуробод нефт базасига қарашли тумандаги барча филиаллар.

-Қишлоқ хужалиги тизимига тегишли барча турдаги хўжаликлар, агрофирмалар -Туман ҳокимлиги хузуридаги  наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича минтакавий комиссиясига раислик қилади;

-Одам савдосига карши кураш бўйича минтакавий комиссиясига раислик қилади.

Ўз функционал вазифалари тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар; коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Қўйидагилар туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари хисобланади:

- саноатни ривожлантириш, хом ашё билан таъминлаш, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, қўшма ва кичик корхоналари ташкил этиш, бу борада хорижий мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш;

- халқ хунармандчилигининг ривожига кенг йул очиб бериш ҳамда қурилиш, маиший ва пуллик хизмат кўрсатиш, аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ инфраструктураси ва инвестиция дастурларининг бажарилишини таъминлаш;

- коммунал хизмат кўрсатиш сохасида амалга оширилаётган ислохотларни янада чукурлаштириш ва бу соха корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиш;

- туманда маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш ва туман иқтисодиётига чет эл сармояларини киритишни ташкил этиш.

- туман ҳокимининг капитал, қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг бош мутахассиси иш фаолияти ҳамда тегишли туман комиссияларига раҳбарлик қилади.

Қўйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

туман ҳокимлиги архитектура ва қурилиш бўлими,

-туман ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш бўлими;

-туман ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланган шахсларни ижтимоий муҳитга мослаштириш маркази;

-«Иштихонтранс» маъсулияти чекланган жамияти;

-Қурилиш ва коммуникация соҳасидаги кичик корхоналар;

-тумандаги махсус ва кучма механизациялашган қурилиш колонналари;

-туман электр тармоқлари корхонаси;

-туман савдо-саноат палатаси;

-Самтелеком шуъба корхонаси Иштихон филиали;

-туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси;

-туман «Маиший хизмат» уюшмаси;

-тумандаги қурилиш таъмирлаш идоралари;

-тумандаги қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар;

-сохага тааллуқли барча турдаги саноат ишлаб чиқариш корхоналари;

-«Иштихонтумангаз» филиали;

-«Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси;

-Уй-жой мулкдорлар ширкати;

-Қишки иситиш тармоклари;

-“Самарқанднур” корхонаси Иштихон филиали;

-туман ер тўзиш ва давлат кадастри давлат унитар корхонаси;

-металлом жамғариш ва топшириш ишлари.

Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари

            Қўйидагилар туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш дастурлари ҳамда туман бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш;

-туман бюджети ижросини таъминлаш борасида барча иқтисодий масалалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

-маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қаролрларининг бажарилишини таъминлаш;

-туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳсулотлар экспорти ҳамда пул-кредит муомиласи масалалари билан шуғулланиш;

-туманда Давлат тилини амалга ошириш, топономик, мурувват ёрдамларини қабул қилиш, тақсимлаш ва фавқулодда эпидемияга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш;

-миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил этиш;

-Туманда молия, банк, солиқ, статистика, ижтимоий таъминот, бандлик, суғурта ва савдо ташкилотлари, халқ таълими ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, соғликни сақлаш, маданият, матбуот, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва дин соҳалари мажмуига ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига, тегишли туман комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади.

Қўйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

-туман иқтисодиёт бўлими;

-туман Давлат солиқ инспекцияси;

-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легеллаштиришга қарши курашиш департаментининг туман ҳудудий бўлими;

-туман ҳокимлиги Молия бўлими;

-туман ҳокимлиги халқ таълими бўлими;

-туман тиббий бирлашмаси;

-тумандаги ўрта махсус, касб ҳунар таълими тизимидаги ўқув юртлари;

-туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими;

-туман Ғазначилик бўлинмаси;

-«Халқ банки»нинг туман бўлими;

-«Пахта банки»нинг туман бўлими;

-«Савдогар банки»нинг туман бўлими;

-«Алоқа банки»нинг туман бўлими;

-туман бандликка кўмаклашувчи маркази;

-Касаба уюшмалари туман Кенгаши;

-«Ўзагросуғурта» компаниясининг вилоят дирекцияси туман бўлими;

-туман статистиқа бўлими;

-туман тиббий-меҳнат экспертиза хизмати;

-туман «Матлуботсавдо» ишлаб чиқариш корхонаси;

-тумандаги буюм, дехкон ва мол бозорлари;

-14-сон дорихонаси;

-туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази;

-туман идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб архиви;

-туман ҳокимлиги ижтимоий таъминот бўлими;

-туман «Пул-кредит» комиссияси;

-зарар билан ишлаётган корхоналарнинг хўжалик молиявий фаолиятини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

-кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти;

-ҳокимият қошидаги аҳолининг омонатларини ва давлат сугуртаси бўйича маблагларни индексатция қилиш комиссияси;

-мудофаа ишларига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти;

-«Иштихон овози» газета тахририяти;

-туман ФХДЁ бўлими;

-Почта шуъба корхонаси туман филиали;

-туман «Кино-видео» акционерлик жамияти;

-Оксоколлар Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамғармаси туман бўлими;

-Республика  «Камолот» ёшлар ижтимомий ҳаракатининг туман Кенгаши;

-Республика «Нуроний» жамғармасининг туман бўлими;

-туман чернобилчилар жамияти;

-«Маънавият ва тарғибот» марказининг туман бўлими;

-тумандаги барча турдаги спорт федерациялари;

-сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари;

-Миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил қилиш;

-Ўзига тегишли туман комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилиш;

-туман тарихий музейи;

-«Байналминалчи жангчилар» жамияти;

-«Кўзи ожизлар» жамияти;

-болалар ва мактаб ўқувчиларнинг ёзги дам олишни уюштириш;

-Давлат тилини жорий этиш комиссияси;

-лотин тилига ўтишни ташкил этувчи комиссияси;

-туман ном қўйиш комиссияси;

-туман имом хатиблиги;

-мулк шаклидан катъий назар барча саноат ва ишлаб чиқариш ҳамда шу сохадаги қўшма ва кичик корхоналар;

Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  

            Қўйидагилар туман ҳокимининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

            -туманда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш масалалари ҳал қилишга хотин-қизларни кенг жалб этиш, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмаларининг ушбу йўналишдаги ишини мувофиқлаштириб бориш;

            -хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларни моддий ва маънавий турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш, маънавий, касбий, жисмоний, аҳлоқий жиҳатдан ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ўрнини ошириш;

            -хотин-қизларнинг яшаш шароитлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш;

            -жойларда миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш, хотин-қизларнинг Конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилииш ва тадбиқ этиш, уларнинг онгини заҳарлаб, турли хил экстремистик диверсион-террористик фаолиятига аралашиб қолишининг олдини олиш;

            -хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига, шунингдек, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларидаги ташкилотларда, муассасаларда, корхоналарда ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш.

Қўйидаги ташкилотлар комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради:

-туман хотин-қизлар қўмитаси фаолияти;

-«Соғлом авлод учун» хукуматга карашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг туман бўлими;

-Ўзбекистон “Қизил ярим ой” хайрия жамғармаси туман Кенгаши;

-туман “Оила” илмий-амалий маркази;

-Хотин-қизлар, оналик ва болалик йўналишидаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари.

Ваколати доирасида сохасига оид масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги, бошқарув органлари, жамғармалар ва бошқалар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хотин-қизлар меҳнат килаётган барча корхона, муассасалар, ташкилот ва идоралар фаолиятини ўзига тегишли масалалар бўйича мувофиқлаштиради.

Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республика Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат билан шахсан шуғулланади.


Туман ҳокимлиги ташкилий - назорат гуруҳи раҳбари

Самарканд вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи ва туман ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради;

Вилоят ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи  ҳамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қўйидаги функцияларни амалга оширади:

-кадрлар заҳирасининг сифати учун масъулдир;

-заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришини ташкил этади;

-кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тўзилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади;

-ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини ҳамда уларни ижро этиш юзасидан қабул қилинган Хукумат қарорларини маҳаллий давлат бошқаруви органлари, бошқарув идоралари, туманлар ва хўжаликлари, хўжалик бошқарув органлари, корхоналар ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилишини назорат қилади ва текширади;

-туман ҳокимининг топшириқлари ижросини назорат қилади ва текширади;

-ўтказилган текширишлар асосида туман ҳокимига ислоҳотларнинг бориши ва бозор муносабатларининг жорий этилиши тўғрисида, маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, туман ҳокимлиги, хўжалик бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш, қонун-қоидалар бўзилиши ва суистеъмолчиликнинг олдини олиш тўғрисида ахборот тайёрлайди, булар учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида таклиф киритади;

-ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокими билан келишган ҳолда амалга оширади;

-туман ҳокимига аппарат ходимларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш, лавозимига тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

-давлат мукофотлари билан такдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади;

-гуруҳ фаолияти билан боғлиқ барча масалаларини ҳал қилинишини таъминлайди;

-гуруҳ ходимларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади;

-туман ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий-назорат гуруҳининг фаолияти ҳамда туман ҳокимининг олиб бораётган ташкилий-назорат ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз функционал вазифалари таксимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорати билан шахсан шуғулланади 


Туман ҳокимлиги канцелярия бўлими мудири

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12-январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Узбекистон Республикаси бошқаруви ва Давлат бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан иш юритади;

-туман ҳокимлиги девонига келадиган барча махфий ҳужжатларни қабул қилиб олади, қайддан ўтказади ва уларнинг ҳаракати тўғрисида маълумот беради;

-бўлим ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди;

-туман ҳокимининг қабул қилинган қарорлари ва фармойишларини расмийлаштиради, кўпайтиради ва ижрочиларга тарқатади;

-халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси баённомаларини ёзади, стенограммаларни олиб боради, расмийлаштиради ва уларнинг чақириқдан чақириққача сақлайди;

-туман ҳокимлиги фаоллари йиғилиши баёнларини ёзади, расмийлаштиради ва сақлайди;

-туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларини ҳисобга олиб боради,тартибга солади ва сақлайди.

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва вилоят ҳокимлигига қабул қилинган ҳамда жойларга юборилган қарорлар ва фармойишлар тўғрисидаги маълумотномани такдим этади;

-туман ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади ва ҳокимлик аппаратида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.


Туман ҳокимининг ёрдамчиси

Туман ҳокимлиги қабулхонасида белгиланган тартиб - коидаларни бажарилишини шу жумладан қабулхона котибаси ва навбатчилар фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади. Туман ҳокими қабулига келган тегишли бўлим ва бошқармалар раҳбарларини белгиланган тартибда ҳоким қабулига киритади.

Туман ҳокими топширигига биноан тегишли раҳбарлардан туман ҳокимлиги бўлимлари ва мутахассислари билан хамкорликда зарур бўлган маълумотларни олиб уз вактида туман ҳокимига киритилишини ташкил этади.

Туман ҳокими иштирок этадиган ва бевосита ўзи бошқарадиган йигилишларга оид ҳужжатларни ҳамда тез хал этилиши лозим бўлган ҳужжатлар, почтани ҳоким куриб чикиши учун белгиланган вактда тақдим этилишини тегишли ҳокимлик бўлимлари ва мутахассислари билан биргаликда ташкил этади. Туман ҳокимининг берган кўрсатмаларига биноан унинг кунлик иш режаларини мувофиқлаштириб боради.


 

 Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Қонунчиликни таъминлаш ва ҳуқуқий мавзудаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишлари, Олий Мажлис Сената, Вазирлар Маҳкамаси, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари ҳамда вилоят ва туман ҳокимларининг қарор ҳамда фармойишлари ижросини ташкил этади, назоратини таъминлайди.

Туман ҳокимлиги аппаратида ва қўйи турувчи ҳокимликлар, тизимида Қонунчиликни тўғри қўлланилишини таъминлашга каратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Қўйи бошқарув органларнинг амалдаги Қонунчиликни бузган холда чиқарилган ҳужжатларини бекор қилиш учун чора-тадбирлар кўради:

Туман ҳокимига имзолаш учун тақдим қилинаётган қарор ва фармойишлар ҳамда ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар лойихаларининг Қонунчиликка мувофиқлиги учун шахсан жавоб беради ва уларни имзолайди:

Тақдим қилинаётган қарор ва фармойишлар амалдаги Қонунларга мувофиқлигини юрист томонидан олдиндан текширилмасдан чикарилишига йўл қўйилмайди:

Туман ҳокимлигига келадиган ва улар томонидан чиқариладиган норматив ҳужжатларни тартибли хисобга олишни ва саклашни ташкил этади:

Меҳнат ҳақидаги Қонунга риоя этилишини таъминлаш, мехнат интизомини мустахкамлаш борасида иштирок қилади:

Судда. хўжалик судида бошқа ташкилотларда ҳуқуқий масалалар кўрилаётганда белгиланган тартибда туман ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди:

Туман ҳокимлиги бўлимлари тизимидаги ҳуқуқий ишларга раҳбарликни амалга оширади:

Туман ҳокимлиги аппарати, бўлимлари тизимида Қонун бўзилишлар аниқданган тақдирда зарур чоралар кўриш, бундай камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун ҳокимига бу ҳақида ахборот беради:

Тасдиқланган режа асосида қўйи ташкилотларга Қонунларни Вазирлар Маҳкамаси ва туман ҳокими қарор ва фармойишларини тўғри қўллаш бўйича мониторинг, ўтказади, агар улар томонидан чиқарилган қарор ва фармойишлар ҳаракатдаги Қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш бўйича туман ҳокимига хулоса беради:

Туман ҳокимлигининг бўлимларига улар фаолиятларини амалга ошириш бўйича юзага келган ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатади:

Туман ҳокимлигига ҳуқуқий мавзуда мурожаат қилган фуқароларни қабул қилишда иштирок этади. зарур холларда уларнинг мурожаатлари бўйича малакали ҳуқуқий хулосалар беради.

Туман фаолиятида юзага келадиган ҳуқуқий масалаларни хал этиш учун туман ҳокими томонидан тўзиладиган комиссия ва ишчи гуруҳларининг ишида иштирок этади.


Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари

бўйича комиссия котиби

- вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда химоя қилиш, вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолишлари, ҳуқуқбузарликлари ва жамият: учун зарарли хатти-харакатлар қилишларига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини амалга ошириш:

- вояга етмаганларни назоратсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларини химоя қилиш масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ва бошқа жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш:

- вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларини химоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш:

- туман ҳокимлиги хузуридаги комиссиялари фаолиятини олиб боради.

- вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбўзилишларнинг олдини олиш, ходисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, қаровсиз қолган, тарбияси оғир бўлган болалар ва усмирларни тегишли муассасаларига жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш бўйича чора- тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21-сентябрдаги 360-сонли қароридаги Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланади.


Туман ҳокимининг саноат тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассиси

Қўйидагилар туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассисининг асосий вазифалари хисобланади:

- туман ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш. коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг бош мутахассиси бевосита туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида иш олиб боради ва биринчи ўринбосарига таълуқли бўлган туман ташкилотлари, бўлим, бошқармалари тегишли комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва туман ҳокимлигига юқори ташкилотлардан келган қарорлар, фармойишлар, хат ва аризаларни руйхатга олиб улар билан ишлайди ва таълуқли ташкилотларга, раҳбарларга ва фуқароларга етказади;

- туман ҳокимлигининг қарор ва фармойишларини тайёрлайди ва имзога олиб киради;


Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси

Қўйидаги вазифалар туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассисининг асосий вазифалари хисобланади;

- туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси. бевосита туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида иш олиб боради ва ўринбосарига таълуқли бўлган туман ташкилотлари, бўлим, бошқармалари тегишли комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва туман ҳокимлигига юкори ташкилотлардан келган қарорлар, фармойишлар, хат ва аризаларни руйхатга олиб ишлайди ва таълукли ташкилотларга, раҳбарларга ва фуқароларга етказади;

- туман ҳокимлигининг қарор ва фармойишларини тайёрлайди ва имзога олиб киради;

Қўйидаги бўлим, ташкилот ҳамда комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиришга кумаклашади:

- туманда Давлат тилини амалга ошириш, топономик, мурувват ёрдамларини қабул қилиш, тақсимлаш ва фавқулотда эпидемияга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш;


Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар

қумитаси раиси бош мутахассиси

Қўйидаги вазифалар Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қумитаси раиси бош мутахассисининг асосий вазифалари хисобланади;

-туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қумитаси раиси бош мутахассиси, туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қумитаси раиси бошчилигида иш олиб боради ва ўринбосарига таълуқли бўлган туман ташкилотлари, бўлим, бошқармалари. тегишли комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва туман ҳокимлигига юқори ташкилотлардан келган қарорлар, фармойишлар, хат ва аризаларни руйхатга олиб улар билан ишлайди ва таълукли ташкилотларга, раҳбарларга ва фуқароларга етказади;

-туман ҳокимлигининг қарор ва фармойишларини тайёрлайди ва имзога олиб киради;

Қўйидаги бўлим, бошқарма, ташкилот ҳамда комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиришга кумаклашади:

- «Соглом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамгармасининг туман бўлими:

- «Қизил ярим ой» жамияти туман бўлими,

- туман «Раҳбар аёллар» клуби,

- туман «Ижодкор аёллар» уюшмаси,

- туман «Тадбиркор аёллар» уюшмаси

- туман «Оила» илмий-амалий маркази

- туман "Зулфия кизлари" клуби


Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гурухи бош мутахассиси

туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гурухи бош мутахассиси, туман ҳокимлиги ташкилий- назорат гуруҳи раҳбарлигида бевосита иш олиб боради, туман ҳокимлиги кадрлар лавозими руйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича иш олиб бориб. уларнинг шахсий ҳужжатларини жамлаштириб боради.

Туман ҳокимлиги ташкилий- назорат гурухи бош мутахассиси ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қўйидаги функцияларни амалга оширади:

- кадрлар захирасинииинг сифати учун масъулдир;

- захирага олинган кадрларни боскичма-боскич мулжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этиш;

- кадрлар тайёрлаб боришнинг схемалари тўзилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади;

- туман ҳокимининг топшириклари ижросини назорат қилади ва текширади;

- ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган холда амалга оширади;

- туман ҳокимлиги аппарат, махаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш, лавозимга тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш тўғрисида таклифлар киритади;


 

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гурухи мутахассиси

туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гурухи мутахассиси, туман ҳокимлиги ташкилий- назорат гуруҳи раҳбарлигида бевосита иш олиб боради.

Туман ҳокимлиги ташкилий- назорат гурухи мутахассиси ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қўйидаги функцияларни амалга оширади:

- Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари ва уларнинг доимий комиссиялари йиғилишларини тайёрлашга бевосита амалий ёрдам кўрсатади ва мувофиқлаштириб боради;

- фаоллари йиғилишлари ҳамда вилоят ва туман ҳокими томонидан чақириладиган йиғилишларни тайёрлашга тегишли бўлимларга амалий ёрдам кўрсатади;

- захирага олинган кадрларни боскичма-боскич мулжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этиш;

- туман ҳокимининг топшириклари ижросини назорат қилади ва текширади;

- ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган холда амалга оширади;

Гуруҳ раҳбарининг кўрсатмаси бўйича гуруҳ бош мутахассиси бўлмаган вақтда ўзаро алмашинув бўйича унинг функционал вазифаларини бажаради.

 Туман ҳокимлиги бош хисобчиси

Ўз функционал вазифаси тақсимланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини бажарилишини назорат қилади ва вилоят ҳокимлигига топшириладиган назорат ва ижро 1-2 формаларини хисобини олиб боради.

Туман ҳокимлиги аппарати, иқтисодиёт ва статистика бўлими қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йигинлари даврий харажат сметаларини тўзиш, тасдиқлаш ва ўз вактида харажат этилишини таъминлаш.

-барча молиявий ҳисоб- китоблар, газна ижросини тўзиб бориш ва таъминлаш.


 

 Туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси

 Туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига амал қилади.

 Қуйидагилар мутахассиснинг вазифалари ҳисобланади:

- мутахассиснинг чораклик ва йиллик иш режаларини тузиш ва ижросини назорат қилиш;

- туман ҳокими ва туман ҳокимининг ўринбосарлари мутахассис билан соҳага оид масалаларда алоқа ўрнатилишини таъминлаш;

            - халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида, туман ҳокимлиги мажлисларида, фаоллар йиғилишларида ва туман ҳокими ўтказадиган тизимга оид мажлисларга масалалар тайёрлайди;

- туман ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассиси нодавлат, нотижорат ташкилотлар ҳамда жамоат ва диний ташкилотлар соҳаларига тегишли фаолиятини таҳлил қилиб боради;

            - халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳасига тизимнинг фаолиятига оид масалалар киритиш бўйича таклифлар беради;

- мутахассис иш юритиш, кириш ва чиқиш ҳужжатларини ҳисобга олиши, уларнинг бажарилишини назорат қилишга шахсан жавобгардир;

- раҳбарият томонидан юклатилган вазифаларни ва топшириқларни бажаради. Фуқароларнинг хат ва шикоятларини ҳамда бошқа ҳужжатларини берилган топшириққа асосан ҳал қилади.

- юқори ташкилотлардан келган ва мутахассис иш фаолиятига алоқадор қарор, фармойиш ва топшириқларни бажарилишини ташкил қилади ҳамда ойлик, чорак, йиллик ҳисобот, ахборот ва маълумотларни ўз вақтида тайёрлаб, белгиланган муддатларда тегишли манзилларга юборилишини таъминлайди;

- тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларида юқори идоралар, ҳокимлик ва мутахассис томонидан берилган топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиб боради, ушбу идораларда иш ташкил қилишнинг янгича услуб ва ижобий кўринишлари жорий этилишига амалий ёрдам кўрсатади;

- мутахассис томонидан мувофиқлаштириб бориладиган мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотларида кадрларни танлаш, тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни тарбиялаш ва кадрлар захирасини яратиш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарига таклифлар тайёрлайди;

- жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни олиб боради, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга оширади;

- ёшлар ўртасида ижтимоий жараёнларни, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ривожланишига таъсирини комплекс ўрганиш, прогноз қилишни ташкил қилади, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга доир таклифларни тайёрлайди;

- жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорликда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш борасидаги топшириқларини ижросини таъминлайди;

- диний экстремизм ва миссионерлик ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактик ишларини ташкил этади;

- “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман ҳайъати раисининг ўринбосари сифатида ва туманда ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

-     туман ҳокимининг назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил ва такомиллаштириш билан боғлиқ, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;

-  диний-экстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиқган ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади;

-   диний-маънавий меросни сақлаш ва ўрганиш, ислом тарихи ҳамда маданиятинииг ёзма ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш бўйича илмий ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўяди;

Бундан ташқари, котибиятда қуйидаги тоифалар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиб, мунтазам янгиланиб боради:

-     рўйхатга олинган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар бўлимлари;

-     рўйхатга олинмаган ва вилоят ҳудудида фаолият юритадиган жамоат, диний ва ёшлар ташкилотлари;

-  аҳолининг диний ва миллий таркиби;

-  диний-экстремистик ташкилотлар аъзолари ("махфий" грифи билан);

-  диний-экстремистик ташкилотларга содиқ, шахслар ("махфий" грифи
билан);

- исломий бўлмаган дин тарафдорларидан иборат фаол миссионерлар;

- «тариқатчилар» суфийлар жамоаси аъзолари;

-  «отинойилар»;

- «фолбинлар», «азийимхонлар»;

- норасмий диний етакчилар;

- этник диаспорларнинг норасмий етакчилари;

- норасмий ёшлар етакчилари;

- норасмий сиёсат арбоблари ва «мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари».

Ижро интизомига риоя этиш, иш юритиш ишлари номенклатурасини ташкил этиш, юқори ташкилотлардан йўналтирилган ҳужжатлар ижроси бўйича статистик ҳисоботлар тузиш, умумлаштириш, ижросини таҳлил қилиш, назоратдан чиқариш ишларини ташкил этади ҳамда туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳига ҳар хафтанинг жума куни соат 17:00 га қадар ахборот бериб боради;

Шу билан бирга соҳа масалаларига доир хулосалар асосида туман ҳокимига таклифлар киритиб боради.

 Туман ҳокимлиги ташкилий-

назорат гуруҳи раҳбари                                        Ш. Юлдашев

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM