Пастдарғомда 2022 йил битирувчиларининг 1 минг 396 нафари ОТМларга талабаликка қабул қилинди

2022 йилда Пастдарғом тумани умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари 4 минг 315 нафарни ташкил этиб, шулардан 1 минг 396 нафари олий таълим муассасаларига талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Шундан 871 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига, 413 нафари эса хорижий олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган.

Ўзбекистондаги олий таълим муассаларига ўқишга қабул қилинган битирувчиларнинг 146 нафари гранд, 725 нафари тўлов-шартномаси (контракт) асосида ўқишни давом эттиради.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM