СОЛИҚ ТЎЛОВЛАРИДАН  ҚАРЗДОРЛИК ундирилишида қайси ҳудуд оқсаяпти? 

Туманимиз бўйича ер ва мол-мулк солиғи тўловчилар сони 76 минг 867 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда аҳолининг ана шу солиқ турлари бўйича қарздорлиги 39 миллиард 98 миллион 797 минг сўмни ташкил этмоқда. Солиқларнинг ўз вақтида тўланиши биринчидан, ижтимоий соҳа ходимлари иш ҳақи тўловларини ўз вақтида берилишини таъминлайди, иккинчидан эса туманда тўпланиб қолган кўпгина муаммоларни, яъни кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ичимлик сувини яхшилаш, йўл қурилиши, ободонлаштириш ва  бошқа бунёдкорлик ишларини амалга ошириш имкониятини кенгайтиради. Сирасини айтганда туманда халқ фаровонлиги кафолотинининг  асосий манбаси  солиқ  сиёсатига амал қилиш, ўз вақтида солиқ тўловларини амалга оширишга боғлиқ. 

Шу мақсадда, туманда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда аҳолининг солиқ тўловлари бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Кунлик тушум режалари белгиланиб, маҳалла оқсоқоллари, солиқ инспекцияси ходимлари ҳамда ҳокимлик вакиллари режаларни қаъий график асосида бажарилишига эътибор қаратишаяпти. Топшириқ ижроси маҳаллалар кесимида танқидий-таҳлиллар асосида муҳокама қилиб борилмоқда. Буни чуқур англаган аксарият маҳаллаларда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқларини ундирилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. 
Афсуски, ўтган июнь ойида Галатут, Фурқат, Наврўз, Элбек, Искандари, Қўшқудуқ, Хончорбоғ, Кичик Найманча, Боғишамол, Санчиқул, Гумбаз, Янги обод Катта Найман, Жоулқосим, Олмазор маҳаллаларида бу борадаги бир ойлик режа атиги 12-19 фоизга етказилди. Бундай сускашликка йўл қўйган маҳалла оқсоқолларига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораларини қўллаш таклиф қилинди. 
Хусусан, жорий йилнинг июнь ойининг ўзида  ушбу масала, яъни маҳаллаларда фуқаролардан солиқ тушумини кўпайтириш бўйича 8 маротаба муҳокама ўтказилган бўлса,  Ҳовузак, Бешнайман, А.Навоий, Самарқанд, Тозқултон, Гўзалкент, Бўстон, Учтепа, Қўшчинор, Машъал, Болтали, Янги қишлоқ, “Мустақиллик”, Сазағон, “Улуғбек,”  Пўлатчи маҳаллаларида бу борада оқсоқоллар  сусткашлиги  6-7 маротаба кун тартибига киритилган. Демак, бу маҳалла оқсоқоллари топшириқ ижросига  панжа орасидан қараб,  муҳим бу вазифани ўзибўларчиликка ташлаб қўйилганлиги кўринади.
Аҳолининг солиқ қарздорлигини ундирилишида уюшқоқлик билан яхши натижаларга эришган 15 та, яъни  Бахшибойи, Темирхўжа, “Имомжон қадимий ёдгорлиги”, “Эсабой”, Дўрмонсой, Маданий юриш, Қўқони, Дўстлик, Турон, Лолазор, Камолот, Тинчлик, Зорман, Оқ олтин, Чандиробод, Қораманғит маҳалла оқсоқолларига туман ҳокимининг фармойиши билан “Ташаккурнома” эълон қилиниб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 
Туман ҳокимининг фармойиши билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Назаровга ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари  раисларининг таклифларини инобатга олиб, 3 тадан кам таъминланган оила муаммоларини ҳал этиш учун белгиланган тартибда етарли маблағ ажратиш топшириғи берилди. Оқсоқол энди шу  маблағ ҳисобига ҳудудидаги энг ночор оилани иқтисодий қўллаб- қувватлаш имкониятига эга  бўлаётгани  ишлар самарадорлигини ошириши тайин. Бу ташаббусни кейинчалик ҳам давом эттириш фармойиш билан қатъий белгилаб қўйилди.
Маҳалла оқсоқоллари аҳолининг  солиқдан  қарздорликларини камайтиришда ташаббускорлик кўрсатиш , ва аҳоли муаммоларини ечилишида жонбозлик қилишга даъват этамиз.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM