Пастдарғомда 2 млрд. 288 млн. сўмлик кредит қарзи ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувига Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 13 апрелдаги қарорига асосан қарздор “Дон инвест маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Жаҳон керамика инвест” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанки” Самарқанд филиали фойдасига 2 млрд. 288 млн. 805 минг сўм кредит қарзи ва 45 млн. 776 минг сўм ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор қарздор “Дон инвест маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Жаҳон керамика инвест” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанки” Самарқанд филиали фойдасига 2 млрд. 288 млн. 805 минг сўм кредит қарзи ва 45 млн. 776 минг сўм ижро йиғими ундирилди.

Соҳиб ЗИЯТОВ, Бюронинг Пастдарғом туман бўлими

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM