Пастдарғом тумани ҳокими Рахманов Шерзод Шухратовичнинг туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йил якуни бўйича белгиланган вазифалари юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ
Пастдарғом тумани ҳокими Рахманов Шерзод Шухратовичнинг туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йил якуни бўйича белгиланган вазифалари юзасидан
МУРОЖААТНОМАСИ
Ассалому алайкум,
Ҳурматли Депутатлар, Хурматли сессия иштирокчилари
Бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ҳар бир ҳудудда жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу кенг қамровли ислоҳотлар туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган ҳолда изчил давом этмоқда.
Мазкур саъйи-ҳаракатлар аҳолининг турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда иқтисодий салоҳиятни янада юксалтиришга қаратилган.
“Маҳалла еттилиги” билан биргаликда иш самарадорлигини ошириш учун кунлик, ҳафталик ва ойлик иш режалар асосида ишларни ташкил қилинди.
Муҳим масалаларга тўхталиб ўтсам!
2025 йил якуни билан эришилган натижалар ва амалга ошириладиган вазифалар юзасидан
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йил давомида
32,037 минг нафар фуқароларни мавсумий ва доимий иш ўринларига жалб қилиш мақсад қилиб олинди.
Ўтган 11 ой (январ-ноябр ойлари)да жами 31,5 минг нафар фуқаролар бандлиги таъминланди ёки режага нисбатан ушбу кўрсаткич 115 % га бажарилди.
- 1,8 минг инвестиция лойиҳаларида, - 20,1 минг Аҳолини доимий ишга жойлаштириш ва Аҳоли тадбиркорликка жалб қилиш соҳасида, - 8,8 минг қишлоқ хўжалигида, - 788 та қурилиш соҳасида банд қилинди.
Мисол учун, Камолот маҳалласидаги "Нев теч Самарқанд" МЧЖ томонидан июн ойида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасида 200 та ишсизларнинг доимий бандлиги таъминланди.
Камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 19 минг 245 нафар аҳоли даромадини ошириш ва 3 минг 181 та камбағал оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариб, камбағаллик даражаси йил бошидаги 9,1 фоиздан 4,0 фоизгача туширилди.
Ҳурматли Депутатлар
Ўн икки ой давомида туманда Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга барча молиялаш манбалари ҳисобидан 5672 та юридик ва жисмоний шахсларга жами 139,4 млрд сўм кредит ажратилди.
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида
39 млрд 800 млн. сўм;
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 39 млрд 400 млн сўм;
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 60 млрд 600 млн сўм;
“Сайхунобод тажрибаси” асосида 50 млрд 400 млн сўм кредит ҳисобига 3400 та микролойиҳа ишга туширилиб, 6800 та янги иш ўринлари яратилди.
Меҳнат миграцияси учун хорижга чиқиб кетган фуқаролар таҳлили буйича гапирадиган бўлсам
Бугунги кунда 26400 нафарга яқин фуқаролар мигрантларни ташкил этади, шундан 25800 нафари ишлаш мақсадида чиқиб кетган.
Ўн икки ой давомида хорижда паст даромад топаётган 2500 нафардан ортиқ фуқаролар қайтарилиб, уларнинг 1600 нафарига даромадли иш билан таъминланди.
Камбағал оилалар билан манзилли ишлар ташкил этилиб.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган имкониятлардан кенг фойдаланиб, жорий йил якунга қадар 3200 та оилани
(14600 нафар аҳоли) камбағалликдан чиқариб, камбағаллик даражасини
9,1 фоиздан 4,0 фоизга туширилди.
Жойларда “маҳалла еттилиги” аъзолари билан биргаликда
6288 та оилалар билан қайта сўровнома ўтказиб, 3486 та оилалар (аъзолари 14281 нафар) камбағаллик реестрига киритилди ва ҳар бири бўйича “индивидуал режа” ишлаб чиқилди.
Шунингдек, вилоят, туман, шаҳар даражасидаги 100 та ташкилот раҳбар ва ўринбосарлари 500 та камбағал оилаларга бириктирилди.
Ушбу раҳбарлар кўмагида январ-сентябрь ойларида 3 230 та оилага
4 702 та барқарор бандлик хизматлари кўрсатилди.
Жумладан:
2 471 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди;
1 854 нафари тадбиркорликка жалб қилинди;
439 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди;
29 нафари касб-ҳунарга ўқитилди;
19 нафарига субсидия ажратилди.
1344 нафар фарзандлари қўшимча тўгаракларга жалб этилди;
1335 нафарига ижтимоий ва 684 минг нафарига тиббий хизматлар кўрсатилди.
Энг оғир шароитдаги 8 та маҳаллаларнинг томорқа суғориш тизимини яхшилаш, электр энергия, интернет, ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 19 млрд 200 млн сўм маблағ ажратиб берилди.
Ушбу маблағлар ҳисобига 8 та маҳалланинг суғориш тизимини яхшилаш учун ажратилган 14 млрд 100 млн сўм маблағлар ҳисобига 4 та насос, 7 та артизан қудуқлар, 11,0 км латок ва 23,5 км ариқларни бетонлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Натижада, 6300 тага яқин хонадонлардаги 945 гектар томорқа ер майдонларнинг суғориш тизими яхшиланди.
Худди шундай 6 та маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 660 та бетон устунлар, 14 та трансформатор ўрнатилиб, 29,5 км электр тармоқлар тортилди. Ушбу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида, 2300 тадан ортиқ хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланди.
Мавжуд захира ва имкониятлардан фойдаланиб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида, 2025 йил 70,6 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Мисол учун, туманнинг Янги авлод маҳалласида "ALI BEK 777" қўшма корхонасининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига қиймати
4 млн 300 минг. доллар бўлган тикувчилик фабрикаси ташкил этилиб,
50 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Тадбиркорлик ва инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали 2025 йилда туман бўйича жами қиймати 1 триллион 800 млрд. сўмлик 131 та лойиҳалар ишга туширилиб, 2305 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Шундан;
Саноат соҳасида лойиҳа қиймати 1107 млн.долларлик 37 та лойиҳа 1375 та иш ўрин яратилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида лойиҳа қиймати 146,4 млн.долларлик 30 та лойиҳа 241 та иш ўрин яратилди.
Хизмат кўрсатиш соҳасида лойиҳа қиймати 602,4 млн.долларлик 55 та лойиҳа 689 та иш ўрин яратилди.
Масалан, Туманинг Камолот маҳалласида “Sam elektr invest” МЧЖ томонидан қиймати 15,5 млрд. сўмлик “Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиб, 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси туманимизнинг энг йирик соҳаси ҳисобланади.
Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижалар тўғрисида
Жорий йил давомида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан, пилла режасини самарали мехнат қиладиган фермер хўжаликларининг меҳнати эвазига 357 тонна, яъни 100,5 фоизга бажарди. Шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда пахтачилик кластаримиз томонидан 54 минг 630 тонна пахта, 159 минг 575 тонна буғдой, 30 минг 50 тонна гўшт, 148 минг 37 тонна сут, 93 млн 214 минг дона тухум маҳсулотлари етиштирилди. Шунингдек, 134 минг 11 тонна сабзавот, 24 минг 746 тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари, боғдорчиликда 38 минг 172 тонна мева 21 минг 276 тонна узум маҳсулотлари олишга эришилди.
Бундан ташқари ғалладан бушаган 10546 гектар майдонда 22100 тоннага яқин дуккакли махсулотлар (фасол, мош) етиштирилиб 376 млрд сўмдан ортиқ экспорт қилишга эришилди.
Яна бир муҳим масала бу сувдан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига барҳам бериш ва фойдаланилаётган сувнинг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан жами 5018 гектар майдонларда сув тежовчи ускуналар ишга тушурилган, шундан томчилатиб суғориш 1777 гектар, ёмғирлатиб суғориш 401 гектар, дискрет суғориш 500 гектар, ерларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш 1900 гектар, плёнка тўшаб суғориш 60 гектар ҳамда эгилувчан қувурлар орқали суғориш 380 гектарга ўрнатилди.
Қурилиш соҳаси бўйича 2025 йилда жами 138,4 млрд.сўм маблағлар эвазига қурилиш ишлари амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан 15,2 фоизга ошди
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги
ПҚ-454-сонли қарорига асосан, Республика бюджетидан умумий қиймати
59,4 млрд сўмга тенг 14 та объектда, шу жумладан, ижтимоий соҳа объектлари 1 та соғлиқни сақлаш, 10 та мактаб ва 2 та боғчаларда жами 49.4 млрд.сўмлик реконструкция ишлари олиб борилди ҳамда жами қиймати 10 млрд.сўмлик “Самарқанд-Жума-Каттақўрғон” боғловчи кўприк қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Очиқ бюджет”нинг 2 та мавсуми учун 55,6 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, биринчи мавсумда ғолиб деб топилган 14 та лотда (37 км масофада асфальт ётқизилди, 1 та (100-мактаб) мукаммал таъмирланди, Темирхўжа МФЙда электр энергия таъминоти яхшиланди) жами биринчи мавсумда 24,6 млрд сўмлик ишлар бажарилди. Иккинчи мавсум учун 31,0 млрд сўм маблағ ажратилиб, 19 та лотда (16 та йўл, 3 та ижтимоий соҳа) ларда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Туманда 4540 та оилалар уй-жойга мухтожлиги аниқланган, хозирги кунда 52 та кўп қаватли 3415 хонадонли уй-жойларда қурилиш ишлари бошланди. Шундан 2025 йил якуни билан 3 та кўп қаватли 164 та хонадондан иборат турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.
Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 67 км масофада ҳашар йўли билан ичимлик суви тармоқлари тортилди. Бунинг натижасида ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 79.1 фоиздан 85.4 фоизга етказилди.
Бундан ташқари, ҳашар йўли билан 5 та маҳалла бинолари қурилди, 1033 дона темир бетон устунлари ҳамда 45 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди, 64 км масофада пиёдалар йўлаклари барпо этилди ва 1692 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
2025-2026 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида чора-тадбир режаси белгилаб олиниб, амалий ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан,
Электр энергия таъминоти бўйича
762 км масофада электр тармоқлари, 256 дона трансформатор пунктлари жорий ва мукаммал таъмирланди, 667 км масофада хаво тармоғи дарахт шохларидан тозаланди.
6 та трансформатор пункти, 1 тонна трансформатор ёғи, 50 дона темир бетон устунлар, 3 км очиқ симлар ва 10 дона муфтали кабеллар куз-қиш мавсуми учун захираси яратилди
Табиий ва суюлтирилган газ балон билан таъминлаш
Туман аҳолисининг 65,9 фоизи суюлтирилган газ билан ва 34,1 фоизи табиий газ билан таъминланган.
Январ-декабр ойларида 150 та янги газ балонлар етказиб берилди, 6,7 км масофада янги газ тармоғи тортилди, 6 дона газ тақсимлаш қутиси ва 20 км газ тармоғи мукаммал таъмирланди, 81 км газ тармоғи босим остида синалди ҳамда 563 дона газ тақсимлаш қутилари тафтишдан ўтказилди.
100 дона суюлтирилган газ балонлар, хар-хил деамитрдаги 72 метр газ қувурлари, 86 дона зулфинлар, 110 кг буёқ, 7 кг паранит, 25 кг карбит ҳамда жумраклар куз-қиш мавсумига захираси яратилди.
Ичимлик суви билан таъминлаш борасида
20 км масофада янги ичимлик суви қувурлари тортилди, 9 км масофада ичимлик суви тармоғи ва 10 дона ичимлик суви иншооти мукаммал таъмирланди, 12 дона сув насослари энерготежамкор насосларга алмаштирилди, 50 дона ичимлик сув иншоотларининг ташқи қувурлари музлашга қарши ҳимоялаш ишлари амалга оширилди.
4 дона насос, 10 дона задвижка, 10 қути электрод, 500 метр ҳар хил диаметрдаги қувурлар, 400 метр электр кабели ва 200 метр музлашга қарши ҳимоя воситаси (стекловата) захираси яратилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун
2025-2026 йиллар куз-қиш мавсуми учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 810 тонна дринаж қум, 250 тонна шебин, 250 тонна техник туз махсулоти ҳамда 10 тонна дизел ёқилғи маҳсулотлари захираси яратилди.
6 та трансформатор пункти, 1 тонна трансформатор ёғи, 50 дона темир бетон устунлар, 3 км очиқ симлар ва 10 дона муфтали кабеллар куз-қиш мавсуми учун захираси яратилди.
100 дона суюлтирилган газ балонлар, хар-хил деамитрдаги 72 метр газ қувурлари, 86 дона зулфинлар, 110 кг буёқ, 7 кг паранит, 25 кг карбит ҳамда жумраклар куз-қиш мавсумига захираси яратилди.
4 дона насос, 10 дона задвижка, 10 қути электрод, 500 метр ҳар хил диаметрдаги қувурлар, 400 метр электр кабели ва 200 метр музлашга қарши ҳимоя воситаси (стекловата) захираси яратилди.
Кўмир таъминоти бўйича
Туман бўйича жами 30 864 та хонадон учун 14 500 тонна кўмирга эҳтиёж мавжуд. Жорий кунга қадар 75 та маҳаллага маҳаллий кўмир махсулоти
100 фоиз ҳажмда етказиб берилди.
Ҳурматли Депутатлар!
Шу билан бирга, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда туманимизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир ташкилот раҳбарининг ҳиссаси ҳам мавжуд бўлиб, ташкилот раҳбарларининг ташаббуси билан 2026-2027 йилларда қиймати 118 миллион долларлик 256 та янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилиб олинди. Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 2543 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, туманимизнинг Камолот маҳалласида жойлашган бўш турган объектлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ушбу объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида объектлар мулкдорлари билан бирагликда қиймати 1 трлн. сўмлик 104 та лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳаларини 2026-2027 йилларда амалга ошириш ҳисобига 1216 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2025 йилда жами 27 миллион 754 минг долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилиб, белгиланган прогноз режа 114,2 фоизга бажарилди. Ушбу маҳсулотларнинг 9 миллион 52 минг доллари саноат маҳсулотлари ва қолган 18 миллион 702 минг доллари мева-сабзавот маҳсулотлари хисобига тўғри келади.
Барча қилинган сай харакатларимиз натижасида йил якуни билан иқтисодий кўрсаткичларимиз ўсишга эришилади.
Бунда
Йил якунига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн 827 млн.сўмни ўсиш (112,7 фоиз), хизматлар ҳажми 3 трлн
080 млн.сўмни ўсиш (113,4 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 трлн 579 млн.сўмни ўсиш (104,8 фоиз), қурилишлар ҳажми 1 трлн
196 млн.сўмни ўсиш (122,6 фоиз) ташкил этди.
Камбағаллик даражаси йил бошидаги 9,1 фоиздан 4,0 фоизгача туширилди.
Ишсизлик даражаси 5,9 фоиздан 5,1 фоизга қисқартирилди;
Хурматли депутатлар сессися иштирокчилари ҳисоботим якунланди.
Эътиборингиз учун катта раҳмат!


Hujjatlar yo'q