18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни.
Бугун кўҳна кентда катта

GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT
Official website
Бугун кўҳна кентда катта
15-октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Паст Дарғом туманининг Қоқсой маҳалласида туман фаоллари ва қишлоқ аёллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Танловда 7 йўналиш бўйича 72 нафар номзод қизларнинг эришган ютуқлари ва ижодий ишлари ўрганиб чиқилди.
Паст Дарғом туман ҳокимлигида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг бошланғич ташкилот раислари иштирокида семинар ўтказилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси бошчилигида ўтказилган семинарда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, “Қизларжон” клублари фаолияти ҳам таҳлил қилинди.
Пахтачи маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга кўргазмали семинар ташкил этилди.
Семинарда маҳаллалардаги ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, келгусида “Оилага кириш”, “Саломатлик мактаби”, “Бандликни таъминлаш ва тадбиркорлик”, “Жиноятчилик профилактикаси”, “Таълим ва тарбия” каби гуруҳлар тузилиши ва уларнинг ҳафта кунлари асосида маҳалла мутахассиси раҳбарлигида ишлаши кўргазмали тарзда намойиш этилди.