Мутахассислар фаолияти ўрганилди

Image_tadbir: 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг иш фаолияти билан танишиш мақсадида Паст Дарғомда бўлди.

          Жумладан, тумандаги “Пахтачи”, “Жаул Қосим”, “Оқ олтин” МФЙ мутахассисларининг фаолиятини танқидий-таҳлилий ўрганиш баробарида, уларга иш дафтарини юритишда зарур ва тегишли тавсиялар берилди.

       Шунингдек, Г.Алимова тумандаги Эсабой маҳалласи 43-умумтаълим мактабида жойлашган 789-сайлов участкасига ҳам ташриф буюриб, сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM