Қоқсойда қишлоқ аёллари куни муносиб нишонланди

Image_tadbir: 

 

            15-октябрь  –  Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан  Паст Дарғом туманининг Қоқсой маҳалласида туман фаоллари ва қишлоқ аёллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

            Тадбирда пахта йиғим-теримида фаоллиги билан ҳирмонга ўз ҳиссасини қўшаётган  энг илғор 15 нафар теримчи аёлларга туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан совғалар тақдим этилди ҳамда туман маданият уйи санъаткорлари томонидан концерт дастури уюштирилди.

            Тадбир доирасида қишлоқ аёллари томонидан яратилган қўл меҳнати маҳсулоти кўргазмаси ташкил этилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM