Ёрдамга эҳтиёжмандлар мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Image_tadbir: 

Биров ўзининг соғлигига эътибор қаратмайди. Кимдир эса тиббий ёрдамга муҳтожу шарт-шароити етишмаслиги туфайли ҳафсала қилмайди. Бундай ҳолат кам таъминланган оилалар, оғир уй-жой шароитда яшаётганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронларни парвариш қилаётганлар ўртасида кўпроқ кузатилади. Шунинг учун ҳам вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман ҳокимларига ана шундай инсонларнинг соғлигини муҳофаза қилиш бўйича топшириқ берганди. 7 август куни туман ҳокими ҳудуддаги тиббий ёрдамга эҳтиёжманд 11 нафар фуқароларни тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамроҳлигида вилоят давлат хавфсиз хизмати ходимларига тиббий хизмат кўрсатувчи поликлиникада чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказиш учун шарт-шароит яратиб берди. Мазкур поликлиникада эҳтиёжманд фуқаролар терапевт, кардиолог, невропотолог, окулист, лор, хирург мутахассислари томонидан тиббиёт аппаратлари орқали тўлиқ текширувдан ўтказилди. Текшириш натижаларига кўра, 3 нафар фуқарога стационар, 8 нафарига эса амбулатор тартибда даволаниш тавсия этилди.

- Шароитим оғирлиги туфайли ўз вақтида кўзимдаги хасталикни даволата олмадим, - дейди  боғоналилик Хабиба Азимова. – КВП мудири Мавжуда Йўлдошева чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббиёт бирлашмасига олиб келди. Бу ерда бош шифокор ўринбосари Феруза Мустафоева соғлигим тўғрисида суриштиргач, Самарқанд шаҳридаги поликлиникага олиб борди. Минг раҳмат дўхтирларга. Тегишли аппаратлар орқали тўла текширувдан ўтказишди. Дори-дармон, кўзимга кўзойнак олиб беришди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM