Ихтисослашган боғча болажонларни бағрига олди

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади. Ана шундай замонавий оилавий боғчалардан яна бири Самарқанд маҳалласида ишга тушди. Туман ҳокими Ш.Худойбердиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова ҳамда МТБ мудираси М.Бековалар янги оилавий боғчада яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ўз номи билан «Болалар академияси»да жажжи болакайларни ҳар томонлама мактабга тайёрлаш мақсад қилинган.

– Болалар ва улар тарбиясига қизиқиш мана шу боғчани очишга мени ундади, - деди боғча мудираси Шахноза Ҳасанова. – Рус тилига ихтисослашган боғчамиз ҳозирда 25 ўринга мўлжалланган. Тарбиячи, энага, ошпаз ва ҳамшира кун бўйи болаларга меҳр билан қарайди. Ўйинчоқлар ҳамда спорт анжомлари болаларнинг соғлом ўсишида ёрдам беради. Ақлий машқлар ҳамда чет тилини ўрганиш учун барча шароитлар бор. Қўшимча ҳафтасига 3 марта инглиз тилидан болаларга дарс ўтиш учун махсус ўқитувчи ёллаганмиз.

Боғчада олинган билим, кўникма, эртага албатта, мактабда бола қийналмаслигининг кафолатидир.

Ўз мухбиримиз.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM