НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА МОДДИЙ-МАЪНАВИЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

Image_tadbir: 

                 "Бахт" маънавий-маърифий тадбирлар масканида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Корхона ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат муассасалар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Б.Садуллаев юртимизда имконияти чекланган инсонларга эътибор, яратилаётган имкониятлар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб, турли соҳаларда ўз меҳнатлари билан ибрат кўрсатаётган ногирон кишиларга миннатдорчилик изҳор этди.

Тадбирда ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя этилди.

- Кўрсатилаётган ғамхўрликдан миннатдормиз, - деди Севара Нормуродова. - Юрт­бошимизнинг яқинда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳам ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни назарда тутади. Давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар туфайли саломатлигимизни тиклаш учун даволанаяпмиз. Моддий ва маънавий кўмак берилаяпти. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари қатнашчилар кўнглига хушнудлик улашди. Шу куни 4 сектор раҳбарлари жисмоний имконияти чекланган кишилар хонадонларида бўлишиб, ногиронлик аравачалари ва совға-саломлар топширишди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM