“Долзарб 10 кунлик ”

Мажбурий ижро Бюросининг Пастдарғом туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври даъвомида Алимент ундирувлари юзасидан “Долзарб 10 кунлик ” тадбир ташкил килинган бўлиб, ушбу тадбир даъвомида қўйидаги ишлар амалга оширилди.

Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари 3947 тани ташкил қилади.

Олиб борилган тадбир жараёнида бўлим давлат ижрочилари томонидан ундирувчилар ва қарздорларга берилган тушунтириш ишлари даъвомида 35 нафар оилалар яраштирилиб,  уларнинг бўзилган оилалари тикланди. Шунингдек 24 нафар қарздорлар тушунтириш жараёнида ишга жойлаштирилди. 2 нафар қарздорлар фарзандларининг таъминоти учун 153 млн сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди. Бундан ташқари 6 нафар қарздорларнинг 14 млн 103 минг сўмлик мол-мулклари хатланиб реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ўз вактида алимент пулларини тўламаган 2 нафар қарздорларга нисбатан суднинг қарорига асосан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ижро харакатлари даъвомида 337 нафар ундирувчиларга 253 млн 881 минг сўм алимент пуллари  ундирилиб уларнинг алимент бўйича очилган  пластик карталари ҳисоб рақамлари ўтказиб берилган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда алимент ундирувлари юзасидан  “Долзарб 10 кунлик ” тадбири олиб борилаётганлиги маълум қилинади.

 

Мажбурий ижро Бюросининг

Пастдарғом туман бўлими

бошлиғи                                                                                                С.И.Эрназаров            

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM