Бугун Пастдарғомда

 Бугунги кунда Пастдарғом туманида 370,7 минг нафар аҳоли мавжуд бўлиб, уларнинг 270,6 минг нафари яъни  73, фоизи  марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. 
2022 йилда давлат дастури асосида туманнинг 5 та маҳаллаларида янги сув иншооти қуришлиши режалаштирилган. 

 Жумладан, Фурқат,Тўқбой ва Истқбол маҳаллаларида янги сув иншооати ва ичимлик сув тармоқлари фойдалинишга топширилди.  Шунингдек, Балхиён, Қатортерак, Бахшибойи, Элбек, Хончарбоғ,Пўлатчи, Янгисаноат,Қорасув маҳаллаларида 4,5 километр қўшимча тармоқ тортилиб, 4060 нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Қолаверса, Болдир маҳалласидаги мавжуд сув иншоотига 2 километр қўшимча тармоқ тортилиб, 420 нафардан ортиқ аҳоли ичимлмк суви билан таъминланди.

Ҳозирги кунда  Меҳнат ва Баҳор маҳаллаларида қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Бунинг натижасида 1800 нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM