Пенсия жамғармаси Пастдарғом туман бўлими фаолияти рақамларда

2022 йилнинг сентябрь ойи учун 31 минг 156 та оилага 14 миллиард 950 миллион 510 минг сўм болалар нафақаси  учун, 788 та оилага 311 миллион 999 минг сўм, моддий ёрдам учун тўлов қайдномалари шакиллантирилди ва АТ Халқ банки Пастдарғом  туман филиалига Ахборот тизими орқали юборилиб, маблағлар 100 фоиз молиялаштирилди.

Пенсия жамғармаси томонидан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ахборот тизимига сентябрь ойи учун  жами 3818 нафар фуқароларнинг аризалари киритилган бўлиб шундан 2001 та оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган. Шунингдек 1817 нафар фуқароларнинг аризалари ахборот тизими орқали рад этилган.

Жумладан: 
650 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжудлиги; 
533 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг даромади меъзондан юқори бўлганлиги;
304 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида янги автотранспорт воситаси мавжудлиги;
225 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситаси мавжудлиги;
105 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ турар жой ёки нотурар мулкий даромадлари мавжудлиги сабабли “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ахборот тизими томонидан рад этилган.

Алоҳида ахамият беринг!!!
Ҳурматли фуқаролар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши, инсон омили аралашувисиз “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ”ахборот тизими орқали тайинланади. Яъни Пенсия жамғармаси, Маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилот ёки шахс томонидан нафақа тайинлаш имкони мавжуд эмас.  Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун ариза бериш ёки тайинлаш жараёнида “КОРРУПЦИОН”  яъни, таъмагирлик, маблағ (ПОРА) талаб қилиш, кам тўлаш ҳолатларига дуч келсангиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Пенсия жамғармаси ишонч телефони 1140 рақамига ёки Пенсия жамғармасининг Самарқанд вилоят бошқармасининг (66)235-54-62, (66)233-47-50 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

УСМАНОВ АЗИЗЖОН, Пенсия жамғармаси Пастдарғом
туман бўлими бошлиғи 
Тел:. (55) 701-42-37

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM