Ҳурматли истеъмолчилар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон фармонига асосан Суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб беришда автоматлаштирилган тизим жорий этилди ва ҳар бир истеъмолчи Жамият томонидан бепул ID карталар билан таъминланди. Мазкур тизимни тўлоқонли ишлашини таъминлаш, турли хил ноқонуний ҳолатлар ва коррупцияга ҳолатларини олдини олиш мақсадида яратилган “E-Газ” дастури такомиллаштирилиб борилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 16 май кунидан бошлаб, “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали газ ходимлари фойдаланиши учун EGaz дастурининг янги мобил версияси жорий этилди. Жорий этилган янги версияни қурилмада "Play market" иловаси орқали юклаб олиш имконияти яратилди. Шу билан бирга суюлтирилган газни етказиб бериш ва тўловни амалга ошириш фақат ID карта орқали бир истеъмолчига битта маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етказиб берилади.

Ҳозирда барча истеъмолчиларга суюлтирилган газ онлайн “Eгаз” тизими орқали уйма-уй етказиб берилмоқда. Ҳар бир истеъмолчидан фақат шахсий ID карталар орқали қабул қилиб олаётган суюлтирилган газ баллон вазнини маиший газ баллон ташувчи махсус автотранспортлардаги мавжуд назорат тарозиси орқали текшириб олиш имконияти яратилган.

Ҳурматли истеъмолчилар! Сизга берилган ID картани зарур маблағ билан тўлдиришда уйдан чиқмаган ҳолда “Paynet”, “Payme”,  “Milliy”, “Click” каби мобил тўлов тизимлари ва банк кассалари орқали амалга оширишингиз мумкин.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, суюлтирилган газдан фақат маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш) учун фойдаланиш, баллонларни кўча бошига олиб бормасдан, уй олдида алмаштирилиши, ҳар бир истеъмолчига битта маиший газ баллонда МФЙлар кетма-кетлигида тасдиқланган жадвал асосида белгиланган муддатда суюлтирилган газ ҳажмлари етказиб берилади. Мазкур ишлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олди олишга ва газни истеъмолчига бир маромда ҳамда ўз вақтида етказиб берилишига ёрдам берган бўласиз.  

Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш газ таъминоти филиали томонидан тизимли равишда кунлик назоратга олинган.

Истеъмолчиларни қизиқтирган саволлари бўйича филиалнинг 1104 ва (69) 239-78-27 “Ишонч” телефонига қўнғироқ ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин. 

 

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM