insurez
17-09-2025 10:54

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт ҳажмларини ошириш доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида маълумот.


Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек “Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир”.

Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш учун инвестицион муҳитни янада яхшилашга қаратилган бир қанча қонунларнинг қабул қилинганлиги тадбиркорликни барча жараёнларда қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқилишига хизмат қилди.

Инвестицион жозибадорликни яхшилаш – иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиши ва аҳолининг ҳаёт даражаси ҳамда яшаш сифатини оширишга кўп жиҳатдан боғлиқ.

Инвестицион жозибадорликнинг яна бир муҳим омиллардан бири бу – сиёсий барқарорлик, қулай географик жойлашув, бой минерал хом-ашё ресурслари ҳамда энг муҳими малакали меҳнат ресурсларининг мавжудлигидир.

Яратилган шароит ва афзалликлар натижаси улароқ хорижий инвесторларнининг давлатимизга бўлган қизиқиши йилдан йилга ошиб боришига, улар томонидан иқтисодиётимизга киритилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг кўпайишига омил бўлмоқда.

Пастдарғом туманида 2025 йилнинг иккинчи чорагида
32,5
млн. долларлик тўғридан-тўғи хорижий инвестиция маблағлари ва кафолатланмаган хорижий кредитларни ўзлаштириш ҳисобига хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 бараварга ўсиш таъминланди.

Жумладан, Камолот маҳалласида жойлашган “Мароқанд Лэд инвест” МЧЖнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси дои, Чортут маҳалласида жойлашган “Sun-Kamalak-Medical” МЧЖ негизида “Замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, болалар боғчаси, умумий ўрта таълим мактаби, спорт ва болалар майдончалари ҳамда кўп қаватли турар-жой бинолари ва уларнинг ертўласида 450 иш ўрнига эга бўлган тикувчилик корхонасини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳисобига
4,0 млн. доллар, “Али Бек 777” МЧЖнинг “Тикувчилик фабрикасини ташкил этиш” лойиҳаси ҳисобига 1,3 млн. доллар, “Кенно Спейшел” ҚКнинг “Ярим тиркамалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳисобига 1,0 млн. доллар ва яна тўртта лойиҳалар ҳисобига 8,7 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари киритилди.

Ушбу лойиҳалар бўйича инвестицияларни жалб этиш ва уларни ишга тушириш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, туманга хорижий сармоялар ва замонавий технологиялар жалб этишни кучайтириш, хорижий инвесторлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш мақсадида туманимизга бир қатор хорижий инвесторлар ташриф буюришмоқда, бу борада биз ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифамиз орқали мунтазам равишда ахборотлар жойлаштириб турибмиз.

Мазкур ташрифлар доирасида Пастдарғом туманининг салоҳияти ва мавжуд имконияти таништирилмоқда.

Натижада, Пастдарғом туманида хорижий ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорликда бир нечта инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилмоқда.

Жумладан, мотор мойлари, электро двигателлар, электро кабеллар, минерал ичимлик сувлари, озиқ овқат маҳсулотлари учун салафан қадоқлар, қандолатчилик ускуналари, табиий тошларни кесиш, майдалаш ва шакл бериш ускуналари, фармацевтика ҳамда ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш, паррандачилик кластерини ташкил этиш ва стоматология хизматларини йўлга қўйиш йўналишлари бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туманида экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017 йилда Пастдарғом туманида экспорт ҳажми
8 713 минг долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб ушбу кўрсаткич 19 266 минг долларга етди ҳамда 2023 йилга нисбатан ўсиш 123 фоизни ташкил этди.

Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар 15 525 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 309 минг долларга кўпайган ёки
138 фоизга ўсган.

Ушбу натижа ҳудуддаги саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари фаолияти самарадорлигининг ошганидан далолатдир.

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг 6 218 минг долларлик қисми саноат маҳсулотлари ва 9 307 минг доллари эса мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади. Тумандаги жами экспортчи корхоналар сони 26 тани ташкил этади.

Туманимиз маҳсулотлари 17 та давлатга экспорт қилинмоқда. Жумладан, экспортдаги энг катта улуш, яъни 40 фоиз маҳсулот Россия давлатига, 18 фоизи Тожикистон ва 16 фоизи Хитой давлатига экспорт қилинмоқда, ундан кейин, Польша, Вьетнам, Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Латвия, АҚШ ва бошқа шу каби давлатлар туманимиз маҳсулотларининг харидорларидир.

Экспорт таркибини маҳсулотлар кесимида қарайдиган бўлсак, гилоснинг экспортдаги улуш 22 фоиз, пахта ип калавасининг улуши
18 фоиз, тухум 12 фоиз, шунингдек, чорва озуқаси, карам, гулкарам, броколли, дуккакли маҳсулотлар, пахта ёғи, кабель маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар, ипак ва бошқа маҳсулотлар хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Экспорт ҳажмини ошириш бўйича катта натижаларга эришилган бўлса-да, айрим қийинчиликлар ҳам мавжуд. Жумладан, 2024 йилда
14 та корхона ўтган йилга нисбатан 3 853 минг долларга экспортини камайтирган бўлиб, бунинг асосий қисми жаҳонда ип калава нархининг пасайганлиги сабабли “Samarqand Kamalak Invest Tekstil” МЧЖ ҳиссасига тўғри келмоқда.

Экспорт режасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Euroasia Feed Pro Samarkand”, “Trans Chemical Cargo”, “Sam Elektr Invest”, “Rainbow Agriscience”, “Sam Gloriya Granit” МЧЖлар каби жами 19 та корхона экспорт фаолиятига янгидан жалб қилинди ҳамда ушбу корхоналар томонидан бугунги кунга қадар 3602,4 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Ушбу корхоналар томонидан омухта ем, кабель, кимёвий ўғитлар, саноат қоплари, дуккакли маҳсулотлар, мармар тошлар ва бошқа маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилган.

Teglar
- -