Events

Туманда 80 нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилди

Самарқанд вилоят тадбиркорлик маркази ҳамда Пастдарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими томонидан шу кунгача тумандаги 80 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилди. 2020 йил 12 декабрь куни 3-гуруҳ 20 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик йўналишида ўқитилиб, сертификатлар берилди.

Image_tadbir: 

40 нафар аёлларга тикув машиналари берилди

Пастдарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туман бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари тўғрисидаги тасдиқланган манзилли чора-тадбирлар дастурига мувофиқ навбатдаги тумандаги 40 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилди.

Image_tadbir: 

Муносабат

ZO'R TV телеканалининг “Bu kun” дастури орқали “Пастдарғом буюм бозори”га ёндош кўчада фуқаролар томонидан ноқонуний савдолар ташкил этилганлиги, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги ҳақида лавҳа эълон қилинди.  
Лавҳада келтирилган муаммолар масъуллар томонидан бартараф этилди. Фуқаролар томонидан ташкил этилган ноқонуний савдоларга барҳам берилиб, ҳудуд ободонлаштирилди.

Image_tadbir: 

Пастдарғомда рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият бошлади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Пастдарғом тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган  «Рақамли технологиялар ўқув маркази» ўз фаолиятини бошлади.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM