Янгиликлар

Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди. 

 Ўзбекистон президентлигига номзодлар билан танишинг:

Пастдарғомлик мерганлар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгашига қарашли туман ташкилотлари ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Унда тумандан қатнашган 1-мактабнинг мерганлари 2-ўринга лойиқ топилди.

Фарзанди олдидаги мажбуриятини бажармаган ота 15 суткага қамалди

       Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туманлараро судининг қарздор Ф.Ю. ҳисобидан ундирувчи Г.Қ. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Бу бўйича қарздор Ф.Ю. тегишли огоҳлантиришларга қарамасдан алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли 9 миллион 511 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Тожикистонга боради

16-17 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

Ўтган йил ШҲТ саммити пандемия сабабли онлайн форматда ўтказилган эди, бу сафар давлат раҳбарлари бевосита учрашадилар.

Бугун Пастдарғомда

Пастдарғом туманида 2021 йил январь-июнь ойларида 506, 8 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди. Хизматларнинг катта қисми, яъни 208,8 миллиард сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пастдарғомга ташриф буюрди

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманимиздаги "Илм" ва "Турттом" маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюрди. Соҳага масъул ва мутасадди идора вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM