Янгиликлар

От спорти

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Пастдарғом туман қўриқлаш бўлимида ташкил этилган от спорти мажмуасида туманимиздаги от спортига қизиқувчи уюшмаган ёшларга от спорти бўйича маълумотлар берилмоқда. Шу билан биргаликда ёшлар ҳамда мутахассислар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

 

Пастдарғомда пахта йиғим-терими бошланди

Пахта хом-ашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади. Пастдарғом туман далаларида пишиб етилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари кеча, 15 сентябрдан бошланди.

Президент Тожикистонга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президентимиз бугун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.

Президент Тожикистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолияти ҳамда Тожикистон раислигининг якунлари кўриб чиқилиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинади. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM