Янгиликлар

Жорий йил Пастдарғомда 18 маҳаллада артериан қудуғи қазилди

Пастдарғом туман ҳокимлигида   Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Танкчиликка қизиқишим ортди

Паст Дарғом туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли 75061-ҳарбий қисмда ўқувчи-ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирга тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари таклиф қилинди. Тадбирда қисм бошлиғи ўринбосари Ш.Умбаров ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, зарур билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчалар бериб, ҳарбийларнинг бир кунлик фаолияти билан таништирди. 

БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

 

Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” сифатида нишонланади.

ОИВ инфекцияси ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири саналади. Касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган. Шудан ҳам кўриниб турибдики, ОИВ ва ОИТСга қарши бутун дунё ҳамжиҳатликда курашиши лозим. 

“Чархин ўкув спорт техника клуби”

 Пастдарғом туманида Республикамизда ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш учун тракторчи-машинст гувохномалари бериш мақсадида Оқ олтин  МФЙ ҳудудида “Чархин ўкув спорт техника клуби”  хамда “Иброхимжон тракторчи-машинист” мактаби фаолият юритиб келмоқда. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM