Пастдарғомлик истиқболли ёш заҳира кадрлар билан учрашув бўлиб ўтди
Sat, 06/08/2022 - 16:22Пастдарғомлик олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан туман ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига саралаб олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Дастлаб, ёш мутахассисларга тумандаги давлат ташкилотлари фаолияти ва уларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди. Ишга кириш истагида бўлган ёшлар билан шартномалар тузилди.