Янгиликлар

Kичик бизнес субъектлари диққатига!

4-kb savolnoma shakli “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”  Микрофирма ва кичик корхоналар - (Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) томонидан 4-kb статистик саволнома шаклини электрон кўринишда  автоматлаштирилган eStat 4.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши мумкинлиги ҳамда ушбу саволномани тўлдирилган чоракдан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилишини маълум қиламиз.

Чиқинди муаммоси бартараф этилди

17 центябр куни Пастдарғом ҳақиқати газетасининг телеграм каналида Пастдарғом тумани “Эски Жума” МФЙда кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар уйнинг атрофи чиқиндилар билан тўлгани ҳақида мақола чиқарилган. Шундан сўнг мутасадди ташкилотларга ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланган ва муаммо бартараф этилган.

 Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори (578-сон, 17.09.2021 й.) билан Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида “ҳамширалик иши” фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Солиқ қарздорлиги ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2021 йил 17 августдаги қарори билан қарздор М.Х.дан ундирувчи Пастдарғом туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 50. млн. сўм  солиқ қарздорликни ундириш белгиланган.

От спорти

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Пастдарғом туман қўриқлаш бўлимида ташкил этилган от спорти мажмуасида туманимиздаги от спортига қизиқувчи уюшмаган ёшларга от спорти бўйича маълумотлар берилмоқда. Шу билан биргаликда ёшлар ҳамда мутахассислар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

 

Пастдарғомда пахта йиғим-терими бошланди

Пахта хом-ашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади. Пастдарғом туман далаларида пишиб етилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари кеча, 15 сентябрдан бошланди.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM