Янгиликлар

Идора ва ташкилот масъуллари билан йиғилиш ўтказилди

Пастдарғом туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 26 январ куни  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8  январдаги Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида идора ва ташкилот масъуллари билан йиғилиш ўтказилди.

 

Пастдарғом туман ҳокими Ш.Худайбердиев фуқароларни қабул қилди.

Пастдарғом туман ҳокими Ш.Худайбердиевнинг 2019 йил 18 январь кунги қабулига 112 нафар фуқаролар кириш истагини билдириб ёзилган. Шундан  91 нафари ўтказилган қабулда иштирок этди. 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари туман ташкилот раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан қабулга қадар ҳал қилинганлиги сабабли қабулда қатнашишмади. Шунингдек, 16 нафар рўйхатда мавжуд бўлмаган фуқаролар қабул қилинди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги Қонун лойиҳасидан

Қонуннинг 12-моддасига кўра, ўқитувчиларнинг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф ёки гуруҳ журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.