Янгиликлар

“ТАШАББУС–2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жума шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус–2018” кўрик-танлови ташкил этилди.

Тадбирда саксон нафардан ортиқ саноат соҳасида, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди.

KICHIK SEX orzularga yo`l ochmoqda

Маҳалламизда тадбиркорлар кундан-кунга ортаётгани одамларимизнинг бу соҳага қизиқиши ортаётгани, рўзғори ободлиги, хонадони фаровонлигига сабаб бўлаётир, десак хато бўлмас.

Ҳозирда маҳалламизда аҳоли сони 3008 нафарни ташкил этади. Уларнинг ҳар бирининг кўнглида, эзгу ниятларида турмуши фаровонлигини яхшилаш, бу борада меҳнатга муҳаббат бисёр.

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ 150 та китоб совға қилди

Кутубхона чин маънода мактабнинг "юраги" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кун талаби кутубхоналар фондини бойитишга, болаларнинг китоб мутолаасига бўлган эҳтиёжларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қайсики билим даргоҳида китобхонлар кўп экан, шу маскан муваффақиятлари кўзга ташланади.

Жамоамизда бу ишга эътибор қандай? "Китоб хайрия марафони"ни ўтказишдан мақсад ҳам нурхонамизни илм дурдоналари билан бойитиш бўлди. Ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган бу тадбирдан китоб ярмаркаси, мусиқий лавҳалар, бадиий чиқишлар ўрин олганлиги иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM