Янгиликлар

М.Санақулова сайлов участкасидаги ишчи гуруҳ жараёнлари билан танишди

         Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги "Фуқаролар йиғинлари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қ-507-III сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова Жағалбойли маҳалласидаги сайлов участкасидаги ишчи гуруҳ жараёнлари билан танишди

Марғуба Санақулова ўзи таълим олган мактабига бадиий китоблар совға қилди

        Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш" тўғрисидаги ташаббусини раҳбарлар қўллаб-қувватламоқда. Шундай эзгу ташаббус доирасида Пастдарғом туман ҳоким ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марғуба Санақулова ўзи таълим олган тумандаги  1-умумтаълим мактабига 30га яқин бадиий китоблар совға қилди ҳамда мактабдаги "Қизларжон" клуби фаолияти билан танишди

БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ

         Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Парламенти - Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди”. Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясида 4-апрел куни туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, туман бош имоми, туман ИИБ масъул ходими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари, ДХХ масъул ходими иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати аҳоли орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу каби фикр ва топшириқлари ижросига қаратилган бўлиб, ўзаро ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш марказий масала бўлди.

Image_tadbir: 

15-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

               2019 йил 3 апрель куни туманимизда 15-сонли мактабгача таълим муассасасини очилиш маросими бўлиб ўтди. "Чархин" МФЙда жойлашган ушбу 15-сонли МТМ 2018 йилда капиталь реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозлар билан таъминланди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Худойбердиев, мутасадди ташкилот раҳбарлари, туманимиз нуронийлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

19-сонли мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

            2019 йил 30 март куни тумандаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди. "Сазағон"МФЙда жойлашган  ушбу 19-сонли МТМ 120 нафар болаларни қамраб олди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM