Янгиликлар

“Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда” номли тадбир ташкил этилди.

Пастдарғом туман Гўзалкент ҳудудидаги  2-сон ФХДЁ бўлимида  15-май Оила куни муносабати билан “Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда 52 йил биргаликда тинч-тотув яшаган Нормуродов Омон бобо ва Нормуродова Жумахол момолар оиласи ва 57 йил биргаликда яшаган Равшанов Қарши бобо ва Равшанова Асал момолар оиласи иштирок этишди. Оилалар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

“Ер Эгасиз эмас”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 30-декабрдаги 272-сонли қарорига асосан фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун суғориб хайдаладиган ер майдонларидан ажратмаслик қатиян ман этилиб, қонун билан белгилаб қуйилган. Шунга қарамасдан айрим фуқаролар хамда фермер хўжаликлари раислари томонидан қонунларга буйин синмасдан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда хеч қандай хужжатсиз юқори балл бонитетли унмудор ерлардан эгаллаб олиб    уй-жойлар қурмоқда.

Туманда "Ҳалқаро хамширалар куни” нишонланди.

2019 йил 11-май куни туман тиббиёт бирлашмасида “12-май  Ҳалқаро хамширалар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда барча хамшираларни "Ҳалқаро хамширалар куни” муносабати билан табриклаб, тиббиёт соҳасида юқори даражаларга эришиб келаётган жонкуяр ва ватанпарвар хамширалар “Фахрий ёрлиқ” ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан иккинчи жаҳон уруши фронт ортида хизмат қилган нуроний отахон ва онахонлар эъзозланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 182 нафар уруш орти меҳнат фахрийларини янада эъзозлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз ҳисобланади.

 

"Жисмоний тарбия ва спорт саломатлик гарови"

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида беморларни спорт билан шуғулланиши ва соғломлаштириш мақсадида барча қулайликларга эга бўлган спорт ускуналари ўрнатилди.

 

9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан 1928 йилда туғилган меҳнат фахрийси Саберзиянова Фавзияни байрам билан табриклади.

9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Умиров ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақуловалар Тўрттом маҳалласида яшовчи      1928 йилда туғилган меҳнат фахрийси Саберзиянова Фавзияни байрам билан табриклаб, онахонга озиқ-овқат  ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM