Янгиликлар

ҚУЙИ БУҒИН САМАРАДОРЛИК ОМИЛИДИР.

Жамият ҳаётида амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий жараёнларнинг янада равнақ топишида сиёсий партияларнинг аҳамияти катта. Айниқса, жамият ривожидаги ижтимоий-сиёсий ислоҳатлар, амалдаги қонунлар, давлат дастури мазмун-моҳиятини партия дастур ва вазифаларидан келиб чиқиб аҳоли орасида кенг тарғиб этишда аҳоли билан яқин бўлган БПТнинг алоҳида ўрни бор.

Сўнгги қўнғироқ тадбирлари.

    Бугун – 25 май куни эрталаб соат 8 дан 9 гача  тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. “Сўнгги қўнғироқ” тантаналарида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар фаол иштирок этишди.28-ИДУМИ да ўтган тадбирда туман ҳокими Ш. Худайбердиев иштирок этиб мустақил ҳаётга йўлланма олаётган битирувчи  ёшларга келгуси ўқиш ва ишларига  омад тилади.

Маънавият-маърифат масканларида ...

Дарҳақиқат, мактаблар бугунги маънавият-маърифат асосий ўчоқлари ҳисобланади. Демак, бу ерларда олиб борилаётган ишлар ҳам шунга муносиб бўлиши керак. Туманимизда 125 та мактаблар бўлиб, 2018-2019 ўқув йилида уларнинг деярли барчасида РМММ туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, ДХХ масъул ходимлари, туман ИИБ масъул ходимлари, туман бош имом-хатиблиги билан биргаликда маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Туманда ёш тадбиркор хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Самарқанд тасвирий-амалий санъат лицейида туман хотин-қизлар қўмитаси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал -Демократик партияси ҳамкорлигида Пастдарғом туманидаги ёш тадбиркор хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзЛиДеП "Аёллар қаноти" вилоят бўлими раиси Чулиева Марҳабо тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар керакли тавсиялар берди ҳамда иштирокчиларга тарқатма буклетлар тақдим этилди.

 

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM