Ўқувчиларнинг молиявий саводхонлиги оширилади
Sat, 26/10/2019 - 16:27Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Бутунжаҳон жамғариш куни” (31 октябрь) муносабати билан аҳолининг, хусусан, педагог ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларда молиявий ресурсларни жамғариш ва оқилона бошқариш кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.