Янгиликлар

Ўзбекистон Респупликаси Фуқаролик бўйича ишлари бўйича олий суднинг Сайёр суди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Респупликаси Фуқаролик ишлари суди ва вилоят судялари иштирокида жорий йилнинг 3 август куни Самарқанд туман ҳокимлигида оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди, Пастдарғом туманидан 20 дан зиёд оилаларни туман ҳокимлиги томонидан автобус ташкил этилиб, иштироки тиъминланди ва Ғ.Жўрақулов ва С.Алиевлар оиласи яраштиришга эришилди.

Чимбойободда ҳар куни бир ўзгариш.

Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Чимбой ва Боғишамол маҳаллалари аҳолиси томорқаларига бир неча йилдан буён биринчи марта оқар сув келди. Бугун Нуробод-Машъал йўналиши ва Нуробод-Иштихон йўналишидаги йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Пастдарғом тумани Уску махалласида ногиронларни уйига бориб амалий ёрдам кўрсатилди.

Пастдаргом туман Чимбой МФЙ худудидаги "Чимбой"  КВП  сига ташриф буюрди. Берилган топшириқ асосида "Бахор" махалласида иш бошлади. Уйма-уй юришлар натижасида асосан соғлом турмуш тарзини шакллантириш тўғрисида сухбат хамда тиббиётга тааллуқли муаммолар аниқланди. 31.07.2019 йил куни давомида 41 та хонадон мониторинг килинди.  Шулардан:  тиббиётга алоқаси булган муаммолар аникланди. 48 нафар ахолига УТТ ва ЭКГ ва конда канд аникланди .Бир кисм касалликлар буйича аҳолига амбулатор даво берилди.

Чимбойда ижтимоий маънавий мухит ўрганилмокда.

Бугун Туман Хотин-қизлар қўмитаси ва "Оила" маркази туман бўлими билан биргаликда Чимбой ҳудудидаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, оғир шароитдаги фуқаролар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Туманнинг "Чимбойобод" маҳалласи аҳолисини ижтимоий яшаш тарзи вилоят ҳокими нигоҳида.

Самарқанд вилоят ҳокими Э.О.Турдимов 28 июль куни Пастдарғом тумани марказидан узоқ ҳудуд бўлган -  Чимбойобод маҳалласида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида мутасаддиларга жойнинг ўзида ўрганиш ўтказиш вазифасини берди. Бугунги кунда ҳудуддаги 17-та мактаблар атрофида бетон йўлакчалар қилиш учун 20 тонна цемент келтирилган бўлиб, 13 та мактабда шағал тош билан бетонлаштириш ишлари давом этмоқда. Ҳозиргача ўқувчилар учун 70 фоиз дарсликлар тахт қилинган. Ҳудуддаги барча таълим муассасаларини компьютер жамланмалари билан таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасига буюртма берилди, шунингдек хонадонма-хонадон юриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, санитария гигиена ҳолатлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, хатлов асосида хонадонларни кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқа бир қатор ишлар бошлаб юборилган.

Пастдарғомда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Пастдарғом тумани Янгисаноат МФЙда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда иммунитет шакиллантириш юзасидан учрашув ўтказилди.

2015-2023 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM