Янгиликлар

ДТМ тест саволлар манбасини маълум қилди

2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар қайси дарсликлардан шакллантирилиши ҳақида маълумот бермоқда  Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази сайти – dtm.uz
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича қуйида келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида тузилган. 

МАКТАБЛАРДА "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ" СИНФХОНАЛАРИ БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган “Йўл харитаси”га қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:

2020 йилнинг майига қадар МДҲ доирасида 1997 йил 28 мартда қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузиш ҳолатлари бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенцияга иштирок этишнинг тегишли хулосаси;

Аҳоли муаммоларига ечим излаб

      Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун навбатдаги сайёр қабулни ўтказди. 
        Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, аксарияти жойида ўз ечимини топди. Айрим мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, айримларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Швецариялик мутахассислар Паст Дарғомда 

Швецариянинг SECO ташкилоти “HOLINGE” консалтинг компанияси ишчи гуруҳи ҳамда Самарқанд вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси ўртасида Паст Дарғом туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича шартнома имзолаганди.
Шу муносабат билан швецариялик мутахассислар “Сувоқова” ДУК туман филиалига  келиб, ичимлик суви таъминоти бўйича илк ўрганиш, таҳлилларни бошлади.

Бизни кузатиб боринг, кейинроқ бу ҳақда маълумот беримиз.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM