Мутахассислар ўқитилди
Wed, 27/11/2019 - 11:25Паст Дарғом туман ҳокимлигида вилоят одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, туман ҳокимлиги, маҳалла мутахассисилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралари муҳокама қилинди.