Янгиликлар

Туманда зиёротгох ва кабирстонлар обод булмокда

 

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги аппарат йиғилишида “Наврўз” байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2-3 март кунлари тумандаги мавжуд қабристонларнинг 50 тасида ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, ҳашарлар уюштирилди. Ҳашар давомида 25 га ер майдони, 6.5 км ариқлар тозаланиб, 200 га яқин дарахтларга шакл берилди.

Туман ҳокимининг қарори

Туман ҳудудидаги юридик, жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар,
ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини ҳамда асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ёшларга кўмак лойиҳаси амалда

Ижтимоий-иқтисодий ночор оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида ўтган йили декабрь ойида 15 кун “Ёш оилаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги” лойиҳаси доирасида тумандаги бир қанча маҳаллалардаги ёш оилаларнинг муаммолари ўрганилганди. Мутасадди ташкилотлар томонидан муаммолар хусусиятига қараб бартараф этилди.

Ихтисослашган боғча болажонларни бағрига олди

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши маълум маънода болаларни тарбия масканларига қамраш кўламини оширади. Ана шундай замонавий оилавий боғчалардан яна бири Самарқанд маҳалласида ишга тушди. Туман ҳокими Ш.Худойбердиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Эшмуродова ҳамда МТБ мудираси М.Бековалар янги оилавий боғчада яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Ўз номи билан «Болалар академияси»да жажжи болакайларни ҳар томонлама мактабга тайёрлаш мақсад қилинган.

Бугун 1 март -  Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун, баҳорнинг илк санаси.

Бугун 1 март -  Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуд топган кун, баҳорнинг илк санаси.  Сана муносабати билан хотин-қизлар қўмиталари ташаббускорлиги остида таълим муассасалари, маҳаллаларда турли анжуманлар, бадиий чиқишлар бошланди.

 

ЯНГИ ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИ иш бошлади

Ўрта Чархин маҳалласида янги диагностика маркази иш бошлади. 
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги бундай қулайлик тадбиркор Шаҳобиддин Умаров ҳамда шифокор Музаффар Бобожоновларнинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди. 

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM