Янгиликлар

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Каттабозор чорраҳасидаги светафорининг ишламаётганлиги сабабли йўлда тирбандлик бўлаётгани ҳақида сўз юритилган. Ушбу ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, муаммо бартараф этилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 10 та қизиқарли маълумот

1. Бобур 12 ёшида тахтга ўтирган.
2. Бобур 14 ёшида уйланган.
3. Бобур ҳарб илмигa бағишланган китоб ёзган шоҳ.
4. Бобур дунё шарқшунос олимлари томонидан энг кўп ўрганилган шахс.
5. Бобур ўзи «Хатти Бобурий», деб номланган ёзувни ишлаб чиққан.
6. Бобур ўз аскарлари билан Ҳиндикуш тоғидан қор кечиб ўтган.
7. Бобур Амир Темур авлоди ва Тошкент ҳокими Юнусхон (она тарафидан)нинг набираси бўлган.
8. Бобур буюк шоир Алишер Навоий билан хат орқали мулоқотда бўлган.
9. “Бобурнома” ўзбек тилидаги илк мемуар асар.

Сенатор депутатларга ўқув-семинар  ўтказди

Пастдарғом тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Унда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, сенатор Фармон Тошев ҳамда халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

Талаба қиз 5 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта  муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида, Пастдарғом туманида 5-ташаббус хотин-қизлар бандлиги бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, тумандаги Зорман маҳалласида яшовчи Зарнигор Хайитмуродова талаба бўлишига қарамай банкдан имтиёзли кредит олиб, тикув цехини очди ҳамда 5 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминлади. Ёш тадбиркор келгусида фаолиятини кенгайтириб, яна қўшимча иш ўринлари яратмоқчи.  

Ёшлар билан учрашув

Пастдарғом туманидаги тиббиёт коллежида Пастдарғом туман давлат солиқ пекцияси бошлиғи Асатулло Аҳмедов, Халқ қабулхонаси раҳбари Сиддиқ Чоршанбаев ёшлар билан учрашув   ўтказди.  
Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлари, келажакда амалга оширмоқчи бўлган режалари тингланди. Бу борада керакли кўрсатмалар, амалий ишлар олиб борилди.  

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM