Янгиликлар

“Коррупция – тараққиёт кушандаси”

Паст Дарғом туманидаги “Мароқанд нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган тадбир шундай номланди. “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сўз олган туман прокурорининг ёрдамчиси З.Расулов, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Губаев ва етакчи мутахассис Ш.Рўзиназаровлар  коррупциянинг давлат ва жамиятга зарари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, бу борада қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳақида маълумот берди. 

Сайёр қабул

Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худайбердиев туман халқ қабулхонасида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. 115 дан зиёд мурожаат тингланди.

Сув қувири таъмирланди

Ижтимоий тармоқлар Пастдарғом тумани Жума шахрининг Нодирабегим ва С.Урдашев кўчаси кесишмасида сув қувури ёрилиб кетиб ичимлик суви бехуда оқиб ётгани танқид қилинган. Ушбу муаммо туман "Сувтаъминот" МЧЖ корхонаси томонидан ўша куннинг ўзида бартараф этилди. 

Тўй  ва бошқа маросимларни ўтказиш тартибини бузганларга қанча жарима солиниши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Мардиев Асрор Абдиғаниевич маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Пастдарғом туман ҳокимлигида туман фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 
Унда янги тузилма – Пастарғом тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига бошлиқ ва ўринбосарлар тайинланди. 
Мардиев Асрор Абдиғаниевич - туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
Санақулова  Марғуба Абдушукуровна - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари;

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM