Янгиликлар

Фанат Қаҳрамонов: Келаси жангларда янада яхши ҳаракат қиламан

Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа бошланди. Кеча -75 кг вазнли боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мусобақа доирасида мезбон спортчини мағлубиятга учратди. У дастлабки жангидан сўнг шундай  фикрлари билдирган.
"Оз вақт қолганида мусобақада қатнашишим аниқ бўлди. Шу сабабли дастлабки жангим бироз қийин бўлди. Тўғрисини айтаман, вазн қайтариб чарчадим. Уч кун ичида олти килограмм вазн ташлашга тўғри келди. Насиб бўлса келаси жангларда янада яхшироқ ўйин кўрсатаман ва ўзимга билдирилган ишончни оқлайман".

Коронавирусларнинг оддий гриппдан фарқи нимада?

       Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин ўртача 7 куни ташкил этади. Энг ёмони бу вақтда ўз баданида мазкур вирусни ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган ўзга одамга юқтириши мумкин.

Пастдарғомлик Фанат Қаҳрамонов иорданиялик рақибини мағлуб этди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа давом этмоқда. Куни кеча вилоятимиз боксчиси Фанат Қаҳрамонов -75 килограмм вазн тоифасида саралаш босқичида рингга кўтарилди.

Чандиробод МФЙ раиси телевизор билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан, эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ҳамда ер участкалари бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўловчилари ҳисобланади. Зиммасида бўлган солиқ тўловларини ўз вақтида амалга ошриш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Эл севган шоира

Пастдарғом туманидаги 48-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 105 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Йўл таъмири дастурга киритилди

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Бешнайман қишлоғидаги ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволда эканлиги тасвирланган видеолавҳа қўйилди. Ҳақиқатан ҳам туманнинг Бешнайман маҳалласи ички йўллари таъмирталаб, ушбу ҳолат масъуллар томонидан ўрганилиб, йўлни таъмири  дастурга киритилди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM