Янгиликлар

Фуқаро манфаатлари барчасидан устун

Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди биносида суд ходимлари,  туман ИИБ ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувлари иштирокида 2020 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар йиғилиши ўтказилди.

Пастдарғомга Туркиядан 30 та янги, замонавий сеялкалар келтирилади

Пастдарғом туманидаги фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосил учун далага ғалла уруғини сифатли қадаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун Туркия давлатида ишлаб чиқарилган 30 та янги замонавий “Омад Стар-100” ғалла экиш сеялкалари сотиб олиш учун шартнома имзоланган. Ушбу техникаларнинг бир қисми фермерларга етказиб берилган. Қолган қисми тез кунларда келтирилиши кутилмоқда.

Карантиндан сўнг Пастдарғомда мактаб ўқувчилари учун дарс бошланди

Бугун 14 сентябрдан Пастдарғом туманидаги 51-умамтаълим мактабида ўқувчиларга анъанавий таълим бошланди.

(фото).

Пастдарғом туманида 2021 йил ҳосили учун 18466,2 гектар ерга ғалла экилади

Пастдарғом туман “Мевали” муқобил машина трактор парки худудидаги “Самарқанд Камалак инвест текстил” пахта-тўқимачилик кластери даласида Пастдарғом, Нуробод, Жомбой, Булунғур, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларига 2021 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли ташкил этишга бағишланган  кўргазмали семинар ўтказилди.

Пастдарғомда мактаб ва боғчалар 14 сентябрдан босқичма-босқич очила бошлайди

Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Пастдарғомда яна бир кўча обод бўлади

Пастдарғом тумани Жума шаҳри,  Ҳовузак ҳамда Самарқанд маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи Самарқанд кўчасининг 1,3 километр қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
Шунингдек, кўча четлари ободонлаштирилиб, чиқиндилардан тозаланмоқда.
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM