Пастдарғом туманида истеъмолчилардан 426 миллион сўм тўланмай келинаётган қарздорлик ундирилди
Fri, 09/10/2020 - 18:57Мана бир неча кундирки Пастдарғом туманининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги энергия етказиб берувчи корхона вакиллари билан ҳамкорликда туман аҳолиси ўртасида энергия таминотидан бўлган қарздорликни бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Огоҳлантириш ва тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай газ, электр энергиядан бўлган қарздорлигини ўз вақтида тўламаётганлар учраб турибди. Бундай корхона ва хонадонлар белгиланган тартибда энергия тармоқларидан узиб қўйилмоқда. Қарздорлик тўлангач, истеъмолчи сифатида қайта тармоққа уланмоқда.