Янгиликлар

Пастдарғом туманида истеъмолчилардан 426 миллион сўм тўланмай келинаётган қарздорлик ундирилди 

Мана бир неча кундирки Пастдарғом туманининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги энергия етказиб берувчи корхона вакиллари билан ҳамкорликда туман аҳолиси ўртасида энергия таминотидан бўлган қарздорликни бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Огоҳлантириш ва тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай газ, электр энергиядан бўлган қарздорлигини ўз вақтида тўламаётганлар учраб турибди. Бундай корхона ва хонадонлар белгиланган тартибда энергия тармоқларидан узиб қўйилмоқда. Қарздорлик тўлангач, истеъмолчи сифатида қайта тармоққа уланмоқда.

Ҳирмонга барака!

 

Пастдарғом туманидаги Чандиробод ММТП  ҳудудида жойлашган  “Зулайҳо Адиба пахта даласи” фермер хўжалиги 86,5 тонна пахта териб, пахта топшириш режасини биринчи теримдаёқ 101 фоизга бажарди. Илғор фермер хўжалигининг ушбу меҳнати қадрланиб, ҳокимликнинг қимматбаҳо совғаси топширилди. Шунингдек, теримда фаол иштирок этган илғор теримчиларга қўшимча тарзда пул мукофотлари берилди.

Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашига депутатлар сайланди

2020 йил 4 октябрда халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтди.

“Раҳимжон Хуршид Элдор боғи” фермер хўжалиги бу йил пахтани туманда биринчилардан бўлиб бажарди

Пастдарғом туманидаги “Бобур” муқобил машина трактор парки ҳудудида жойлашган “Раҳимжон Хуршид Элдор боғи” фермер хўжалиги  давлатга пахта сотиш режасини туманда биринчилардан бўлиб бажарди.

Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосари, депутатлар шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этди.

Korxona va tashkilotlar rahbarlari va hisobchilari diqqatiga!

        Yuridik shaxslar va ularning alohida bo‘linmalari (kichik korxona va mikrofirmalar, xususiy uy-joy egalari shirkatlari, jamoat birlashmalari, ijtimoiy fondlar, nodavlat muassasalar, fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlaridan tashqari) 1-BX shakli (Boshqaruv organi xodimlari soni to‘g‘risida hisobot) va 1-Mehnat shakli (Mehnat hisoboti) (choraklik) Davlat statistika hisobotlarini 2020 yilning 6 okt

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM