Янгиликлар

Жиноий жарима ундирилди

        Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2019 йил 6 августдаги ҳукми билан судланган қарздор Ш. Б.дан  давлат фойдасига 10 миллион 136 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастуридаги масалалар қандай бажарилди?

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини вилоят ҳокими, Кенгаш раиси Э.Турдимов олиб борди.
Депутатлар дастлаб Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиевнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2020 йилга мўлжалланган дастури ижроси тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

Ис гази – кўринмас қотил

Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ис газидан заҳарланиш хавфи ортиши сир эмас. Бунда аввало, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат этиш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:
– жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқинг;
– қўл ва оёқлари кўтарилган ҳолатда ётқизинг;
– эркин нафас олиш шароитини яратинг (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш каби);
– жабрланувчи ухлаб қолмаслигини назорат қилинг, аммо ҳаракатланишига йўл қўйманг;

Ҳоким ҳисобот берди

Вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ XVII сессияси бўлиб ўтди. 

Унда туманимиз ҳокими Ш.Худайбердиевнинг Пастдарғом туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2020 йилга мўлжалланган дастури ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Муаммога ечим изланмоқда

“Даракчи” газетасининг  2020 йил 12 ноябрь, 41 сонидаги мақолада  Пастдарғом туманидаги Имомота қишлоғида йўлларнинг таъмирталаблиги, аҳоли ичимлик суви билан таъминланмагани, ҳатто маҳалла мутасаддиларининг ишлашлари учун маҳалла маркази йўқлиги, 2016 йилдан буён ичимлик суви ва йўл борасида қилинган мурожаатлар натижа бермаётгани хусусида сўз борган.  Айни пайтда муаммо ечими юзасидан масъул

Пастдағомда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш”

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир маҳаллада “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM