Янгиликлар

Вазир Пастдарғомда сайёр қабу ўтказди

Дастлаб  Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири  Пастдарғом тумани Чимбой маҳалласида  вилоят ва туман мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг маҳаллабай бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар бердилар. Ҳар бир ташкилотларга ўзларига тегишли бўлган масалаларга виждонан ёндошиб, халқни рози қилсагина “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” тамойили амалга оширилиши ҳақида гапирдилар.

“Тепадан пастга” тамойили  амалда

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Б.Парпиев Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Туман ҳокими аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ўтказди 

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев туман туман маданият уйида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 130 дан зиёд мурожаат тингланди.
Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, 38 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 56 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 20 мурожаат рад этилди. Қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
 

Вазир Пастдарғомга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг маҳаллабай бажарилишини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазири Раҳматжон Маматов Пастдарғом туманининг энг чекка ҳудудларидан бири “Маъданий юриш” маҳалласида бўлди.

Меҳр нури ёғар доим юзингиздан, устозлар!

Аббасов Субхон Бурхонович 1961 йилнинг 5 январида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Эмалач қишлоғида туғилган. Мактабни аъло баҳоларда тугатиб, 1979 йилда СамДУнинг география факультетига ўқишга кириб, 1984 йилда ўқишни тугатган. Илк, меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳридаги Қоракўлчилик илмий-тадқиқот институтида катта лаборантликдан бошлаган. Олим меҳнат фаолияти даврида чўллар географиясини чуқурроқ ўрганишга интилиши.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM