Янгиликлар

"Ёшлар: саноат ва тадбиркорлик” зоналари ташкил этилади

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури доирасида жорий йил туманнинг 9 та ҳудудида 19,8 гектар майдонга жойлаштириладиган 88 та саноат лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳа қиймати 45,5 миллион АҚШ долларилик мазкур саноат корхоналарида 1090 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Гўзалкент, Қаермасой, Учтепа, “Кимёгарлар – 2”, Янги саноат, Кимёгарлар, Илм, Гулобод, Искандари маҳаллалари ҳудудида ташкил этиладиган  кичик саноат зоналарининг  коммуникация тармоқлари ва йўллар давлат ҳисобидан қурилади.

Пастдарғомдаги қишлоқ оилавий поликлиникаларига 10 та ЭКГ ва УЗИ аппаратлари келтирилди 

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  “Дўстлик”, “Истиқлол”, “Мустақиллик”, “Машъал”ва “Пахтачи”  қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ҳар бирига биттадан  ЭКГ ва  биттадан УЗИ аппаратлари келтирилиб ўрнатилди.

Бу эса, туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда халқнинг тиббий хизматдан розилигига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

45 миллион сўм нима учун ундирилди?

         Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 13 апрелдаги қарори асосан қарздор “Дон Инвест Махсулотлари” масъулияти чекланган жамиятидан давлат фойдасига 45 миллион 694 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Хотира кунига бағишлаб салют отилади

Президентнинг тегишли қарорига биноан, Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади. Ушбу байрам салютини ташкил қилишга Мудофаа вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилади

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM