Янгиликлар

Жума шаҳри кўчалари бўйлаб 3,5 километр масофадаги "Саломатлик йўлаклари"  қурилади

Эшитганлар кўп. Хабарсизлар воқиф бўлинг. Кейинги икки ойда Жума шаҳри кўчалари бўйлаб 3,5 километр масофадаги "Саломатлик йўлаклари"  қуриб фойдаланишга топширилади. Туманнинг Пўлатчи, Сазағон, Самарқанд, А.Темур маҳаллаларининг (Пахта заводидан Янги Ўзбекистон майдонигача) Маърифат, Ҳашамат, Тўмарис, Тошкент, А.Темур, Нодирабегим тор кўчаси, Нодирабегим шоҳ кўчалари ўтадиган йўлакнинг 1,5 метри пиёдалар, 1,5 метри велосипедчилар ҳаракатланишига мўлжалланмоқда.

❗️ ДИҚҚАТ! САЙЁР ҚАБУЛ

- Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиғи Раимжанов Алишер Абубакирович иштирокида Паст Дарғом туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига оид мурожаатлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтади.

- Манзил: Паст Дарғом тумани, "Қўшчинор” МФЙ, Н.Казимов номли агро-фирма маъмурий биноси.

Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–707-сон, 11.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

- Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.

- Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

Ота фарзанди таъминоти учун 43 миллон сўм тўлади

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2016 йил 9 ноябрдаги қарорига асосан қарздор Ж.Э.дан ундирувчи Т.Т.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун иккидан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Пастдарғом туманининг иқтисодий кўрсаткичлари

Пастдарғом туманида 2021-2022 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастури доирасида қиймати 3 160,9 миллиард сўм шундан 361,3 миллиард сўм ўз маблағи, 42,5 миллиард сўм банк кредити, 46,3 миллион доллар хорижий кредит, 208,5 миллион доллар хорижий инвестиция бўлган жами 78 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 2600 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

"Балхиён" маҳалласи кўчаларига асфальт ётқизилмоқда

Пастдарғом тумани "Балхиён" МФЙ ички йўлининг 1-кўчасини жорий таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Пастдарғом туманида Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2021-йил 02-апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори "Обод қишлоқ" ва " Обод махалла" манзилий дастур асосида ички йулларини жорий таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM